Қисқа сатрларда

Ғўзанинг вилт касаллиги

Анор шираси – хавфли заракунанда

Ахсикентда I-II асрларга оид кўзача бутун ҳолатда топилди

Наманган вилоятидаги натижалар ва янги лойиҳалар ҳақида ахборот берилди

Президент мактаби: синовлар бошланди

12 July, 2025, 04:19

Жаҳон

ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУС ТАРҚАЛИШИ ҚАЧОН ЯКУН ТОПАДИ?

  • 27.Апреля.2020
  • 1548

Сингапур технология ва дизайн университети (SUTD) тадқиқотчилари коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият собиқ иттифоқ давлатлари орасида биринчи бўлиб Ўзбекистонда якун топишини айтишмоқда. 

Университет олимлари мамлакатимиз учун вазият билан боғлиқ охирги муддат деб 24 майни башорат қилишмоқда. 

Бу ҳақда SUTD инновация лабораторияси ҳисоботига таяниб РИА Новости хабар беради.

Университет башоратига кўра, COVID-19 инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ вазият якунланиш саналари қуйидагича:
Грузияда — 6 июнь
Озарбайжонда — 14 июнь
Қирғизистонда — 18 июнь
Молдовада — 25 июнь
Россияда — 20 июль
Украинада — 28 июль 
Беларусда — 14 август
Арманистонда — 20 август
Қозоғистонда — 27 сентябрь.

©️ Маълумотни олимлар башорати сифатида қабул қилиниши тавсия этилади.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь