Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

24 April, 2024, 04:36

Сиёсат

«Одамларни рози қилиш ва инсон қадрини тушунмаган раҳбарларга орамизда ўрин йўқ!» — Президент

  • 19.Апреля.2022
  • 891

Шавкат Мирзиёев маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиларнинг фаолиятидаги оқсоқликларни танқид қилди. Бу ҳақда Президент раислигида ўтказилган маҳаллабай ишлаш тизими натижадорлигини ошириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан видеоселекторда айтиб ўтилди.

«Ҳали 40 фоиз маҳаллада ҳоким ёрдамчиларининг ишида натижа кўрингани йўқ… Шу билан бирга, жойлардаги айрим ҳоким ёрдамчилари "кредит, субсидия, ер олиб бераман", деб таъмагирлик қилаётгани ҳам жуда ачинарли ҳолатдир», — деди давлат раҳбари.

Мисол учун, Тўрақўрғон тумани "Шарқ" маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси имтиёзли кредитга тавсия бериш учун, «пора» олаётганда ушланиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Бу каби ҳолатлар Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Бўка, Бахмал туманлари, Марғилон, Ширин шаҳарларида ҳам мавжуд.

«Барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, уларнинг биринчи ўринбосарлари, республика вакиллари, Убайдуллаев ва унинг қуйи тизими раҳбарларини қатъий огоҳлантираман. Одамларни рози қилиш ва инсон қадрини тушунмаган раҳбарларга орамизда ўрин йўқ», — деди давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойи ўрталарида Чуст тумани ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси ва яна бир қатор шахслар фуқарога 5,3 гектар ерни ажратиб бериш эвазига 15 минг доллар талаб қилганликда гумонланаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь