ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34707
21 November, 2024, 05:09
Айни кунларда Поп дала майдонларида иш қизғин. 2024 йил ҳосили учун экилган бошоқли донни ўз вақтида, сифатли ўриб-йиғиб олиш ишлари туманнинг барча ҳудудларида кўтаринки кайфиятда давом этмоқда.
Шу кунларда давлатга ғалла топшириш ишларига салмоқли ҳисса қўшиб келаётган Норин тумани марказий машина-трактор парки комбайн оператори Солижон Бўтаев муборак 60 ёшни қарши олди.
Поп тумани ҳокими Аъзамжон Султанов ғалла майдонига келиб, Солижон акани шукрона куни билан самимий қутлади. Попликлар хирмонини юксалтириш учун кеча-ю кундуз меҳнат қилаётган юбилярга юрт равнақи, халқ фаровонлигини таъминлаш йўлидаги хизматлари учун ташаккур билдирди.
Шунингдек, жараёнда кунига 70-80 тонна ғалла ўриб олаётган норинлик комбайнчи-оператор ва ёрдамчиларига туман ҳокимининг совғалари топширилди.
Поп тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти