ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34705
21 November, 2024, 01:15
Швейцария ва Буюк Британия аҳолиси энг инсофли ва тартибли деб ҳисобланиши мумкин. Бир неча тадқиқотлар натижасига кўра, ушбу икки мамлакат фуқаролари бошқаларга қараганда атрофдагиларни кўп муносабатлар қаторида молиявий масалаларда ҳам камроқ алдашади.
Америкалик ва швейцариялик олимлар 2018 йил мобайнида дунёнинг турли шаҳарларида бўлиб, биргина тажрибани такрор-такрор ўтказишган. Улар одамларга кўринадиган жойда, масалан, кўчада, музейда, банкда ва меҳмонхоналарда пул тўла ҳамённи эгасининг маълумотлари билан бирга қолдиришган. Сўнгра, ҳамённи топиб олган шахс қандай йўл тутишини кузатишган. Шундай қилиб, дунёнинг 40 мамлакатида 17 мингдан ортиқ киши инсофда синалган.
Одамлар ўзларининг моддий фойдасига қарши келмагунча тартибли бўлади, анъанавий хулосадан фарқли ўлароқ, тажрибанинг ихтиёрсиз иштирокчилари топилмани эгасига қайтаришга ҳаракат қилишган. Бунда, кўп ҳолларда, (51га 40 нисбатда) ҳамён пули билан бирга қайтарилган. Таъкидланишича, ҳамён ичидаги нақд пуллар қанчалик кўп бўлса, уни эгасига қайтариш эҳтимоли ҳам шунчалик ошган. Агар пул ҳамёнларни 46 фоиз ҳолатда қайтаришган бўлса, унча кўп бўлмаган ва кўп миқдордаги нақд пуллар бўлган ҳамёнлар тегишли равишда 61 ва 72 фоиз ҳолларда эгасига қайтарилган.
Қайд этилишича, топилма эгасига Швейцария, Норвегия ва Дания (70-85 фоиз) кишилар алоқага чиқишган. Энг кам натижа Хитой, Перу ва Қозоғистонда кузатилган. Россиянинг бу борадаги кўрсаткичи 55 фоиздир.
Мутахассислар бу ҳолатни қуйидагича изоҳлашди: пул тўла ҳамённи ўзлаштирган одамлар ўзларини ўғри деб ҳисоблашлари боис, бўш ҳамённи чўнтакка урганларга қараганда руҳий ноқулайликни кўпроқ ҳис қилишади. Бу фикрни тажриба ўтказилган мамлакатларда бўш ҳамённи ўзлаштириш учун жазо белгиланмагани ҳам билвосита тасдиқлайди. Қайтарилган буюм учун эса, ҳамён ичидаги маблағдан бир неча баробар кам мукофот пули белгиланган. Бундан ташқари, олимларнинг тахминий фикрларини Польша, Буюк Британия ва АҚШда 2,5 минг киши орасида ўтказилган ижтимоий сўров натижаси ҳам исботлайди. Уларнинг аксарияти, пулли ҳамённи эгасига қайтармаса, ўзларини ёлғончи ҳис қилишларини таъкидлашган. Бироқ, бўш ҳамён билан боғлиқ ҳолатда виждон билан келишиб кетиш осонроқ кечган.
Шунингдек, одамлар, уларни атрофдагилар кузатиб турганини ҳис қилишса, инсофлироқ ҳаракат қилишга уриниши ойдинлашган. Британиялик олимларнинг аниқлашича, инсон қиёфалари тасвирланган реклама баннерлари олдида ҳам камроқ ўғрилик ёки ўзганинг мулкини ўзлаштириш жиноятлари камроқ содир этилади.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти