ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34710
21 November, 2024, 11:51
Наманган вилоятида 196 минг 546 тонналик хирмон кўтарилиб белгиланган режа уддаланди.
Мавсумга пухта тайёргарлик кўрилгани, ўрим техникалари барвақт соз этиб қўйилгани, ҳудудларда самарали йўлга қўйилган 249 та отрядда намунали иш ташкил этилгани муваффақиятларнинг асосий гарови бўлди.
Таъкидлаш жоизки, вилоятнинг бундай катта хирмонига Мингбулоқ туманидаги “Иномжонов Исмоилжон хускор”, “Бахтиёр Абдусаломович”, Косонсой туманидаги “Жалолиддин такаранги”, “Қоратоғ оқ олтини”, Наманган туманидаги “Ғофуржон ота-О.Э.Ф”, “Абдураҳим-бобо”, Норин туманидаги “Фозилжон қизи Зулхумор”, “Бўстон баракаси-777”, Поп туманидаги “Эркул ота Аҳаджон”, “Т.Қобулов”, Тўрақўрғон туманидаги “Бураматут гулшани”, “Комилов Турсунбой”, “Бахтиёр Неъмат Шавкат”, Уйчи туманидаги “Даврон Фурқат имкон файз”, “Абдураҳмон ота Умрзақов”, Учқўрғон туманидаги “Мирзоҳид Музаффар Шамс”, “Жўрабой ҳожи ота РШИ”, Чуст туманидаги “Чуст Зарафшон файз”, “Али қори” сингари етакчи фермер хўжаликлари муносиб ҳисса қўшди. Пешқадам фермерлар томонидан гектаридан 80-90 центнергача ғалла олинди.
– Вилоятимизда ғалла ўрими давом этмоқда. Дастлабки ҳисоб-китобларга қараганда, 42 минг тонна ҳосил фермерларнинг ўз ихтиёрида қолади, – дейди Наманган вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Носиржон Каримов. – Бу уларнинг хўжалик аъзоларини моддий қўллаб-қувватлаш, янги техникалар сотиб олиш, фаолиятларига янги агротехника усулларини жорий этиш каби имкониятларини кенгайтиради.
Оқилхон ДАДАБОЕВ.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти