Қисқа сатрларда

Наманганда мактаб ўқувчиси ойига 30 миллион сўм даромад олмоқда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

23 November, 2024, 07:40

Қишлоқ хўжалиги

Алтернариоз касаллиги картошкани нобуд қилади

  • 20.Мая.2022
  • 682

Картошкалардаги алтернариоз касаллигини Alternaria solani гифомицети қўзғатади. Собиқ иттифоқ пайтида бу касаллик иккита – алтернариоз ва макроспориоз номлари билан юритилган. Қўзғатувчилари ҳам иккита – Alternaria ва Macrosporium туркумларига мансуб, деб ҳисобланар эди. Ҳозир «Macrosporium  solani» Alternaria  solani нинг синоними эканлиги исбот қилинган, «Macrosporium» ва «макроспориоз» атамаларини ишлатиш ҳисобдан чиқарилган.

Замбуруғ ўсимликлар тўқималари устида юпқа, оқ, баъзан сал пуштироқ ёки қўнғирроқ рангли мицелий, конидиофора ва конидиялардан ташкил топган моғор пайдо қилади.

Конидиофораларнинг узунлиги 110 мкм.гача, эни 6-10 мкм. бўлади. Конидиялар ҳар бир конидиофорада одатда биттадан пайдо бўлади. Тўғри ёки сал буралган, узунчоқ, тўқмоқ, тескари-тўқмоқ ёки эллипсоид шаклли, устки қисми аста-секин ингичкалашиб, узунлиги конидиянинг узунлигига тенг ёки ундан ҳам узунроқ бўлган бўйинча ҳосил қилади. Энига 1-9, бўйига 1-2 тўғри ёки қийшиқ септали, ўлчами 150-300х6-20 мкм., бўйинчасининг эни 2,5-5 мкм.  

Картошка ушбу замбуруғ билан, одатда, гуллаш фазасида зарарланади. Баргларда, камроқ даражада новда ва пояларда қиррали (кўп бурчакли), томирчалар билан чегараланган, қўнғир, сўнгра тўқ-қўнғир, некротик, концентрик доғлар пайдо бўлади. Кучли зарарланган барглар сарғаяди ва қурийди.

Туганаклар зарарланганида уларнинг устида қуруқ, терисимон доғлар ривожланади, доғлар остидаги тўқималар чирийди. Ўсув даврида алтернариоз конидиялари билан тарқалади. Касаллик учун иссиқ ва ёмғирли об-ҳаво қулай ҳисобланади. Тупроқда калий етишмаслиги алтернариозни кучайтиради.

Эртапишар навлар одатда касалликка чидамсиз, кечпишарлари эса кўпинча чидамлилик намоён этади. Қўзғатувчи ўсимлик қолдиқларида сақланади. Картошкадан ташқари помидор, бақлажон ҳамда итузумдошлар оиласига мансуб бўлган бегона ўтлар ҳам зарарланади.

Ўсимлик қолдиқларини йўқотиш (кузги шудгорда тупроққа кўмиш), хўжайин экинларни бир-бирига яқин далаларга жойлаштирмаслик, бегона ўтлар билан курашиш, уруғлик туганакларни экишдан олдин фунгицидлар билан дорилаш, элементлар баланси сақланган тўла ўғит ҳамда калий ўғитларини бериш тавсия қилинади.

Алтернариоз Ўзбекистонда картошкада ўсув даврида ва омборхоналарда сақлаш пайтида қайд этилган.

Я. ТУРСУНБОЕВ,

Э. УСМОНОВ,

Наманган вилояти ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Наманган ТИФ назорат маскани инспекторлари.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь