Қисқа сатрларда

Қонунчиликдаги ўзгариш суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун қулай шароит яратади

Қудратимиз – бирлик ва ҳамжиҳатликда

Маъмурий судларда дастлабки эшитув

Манфаатлар ҳимоя қилиш механизмлари такомиллаштирилади

Рақамли далиллар тушунчаси

02 April, 2025, 07:47

Қишлоқ хўжалиги

Аномал совуқда экинларни қандай ҳимоялаймиз?

  • 08.Января.2023
  • 750

Соҳа мутахассисларининг маълумотларига кўра, шу кунларда республикамиз ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилади. Совуқ ва нам ҳавода қишлоқ хўжалиги экинлари ва иссиқхонада етиштирилаётган сабзавотларни  ҳамда  цитрус ўсимликларни сақлаш катта аҳамиятга эга.

Бунинг учун иссиқхоналарни термос усулида ўраш, заруратга қараб иситиш печларини қуриш тавсия этилади. Ҳар бир иссиқхонада ҳарорат ўлчагич (термометр) бўлиши шарт.

Иссиқсевар сабзавот экинларидан помидор, ширин қалампир ва бақлажон кўчатларини парникда тайёрлаш ҳамда бодринг ва полиз экинлари уруғларини экишни вақтинчалик тўхтатиб туриш мақсадга мувофиқ.

Очиқ майдондаги дарахтлар қишки уйқуда бўлганлиги сабабли ҳарорат паст бўлиши катта хатар эмас. Лекин об-ҳавонинг кескин совиб кетиши усти ўралмаган анжир, анор ва ток ўсимликларига салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун, ушбу ўсимликларни хашак, қалин мато (қоп, турли материаллар) билан ёпиш керак. 

Мевали дарахтларга аномал совуқ вақтида яхоб суви берилмагани маъқул. Зарурат бўлганда, баргидан стрессга қарши ўсимлик иммунитетини оширадиган препаратларни тайёрлаб қўйиш лозим.

Р. ХОЛМИРЗАЕВ,
 вилоят Агрохизматлар маркази бўлим бошлиғи.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь