Қисқа сатрларда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

Мен ҳали кўп чемпион бўламан! – мингбулоқлик Нурхон Қурбонова шундай қатъий фикрда

Ахсикент – Марказий Осиё тарихи тамаддуни

08 November, 2024, 05:41

Қишлоқ хўжалиги

Анор мевахўри – хавфли зараркунанда

  • 14.Июля.2024
  • 531

Ҳозирги кунда бутун Ўзбекистонда етиштирилаётган анор мевалари хавфли зараркунанда ҳисобланган анор мевахўридан кучли зарарланмоқда. Бу эса республикамизда ва вилоятимизнинг барча туманларида етиштирилаётган анор мевалари экспортбоплигининг пасайишига олиб келмоқда.

Анор мевахўри дарахтдаги гул, шона ва меваларни бутун вегетация мавсуми давомида зарарлайди. Баъзан анор дарахтларининг пўстлоқларига ҳам зарар етказиб уларни қувватдан кетказиб қўяди.

Анор мевахўрининг капалаклари қанотларини ёзганда 12-14 мм., танаси 7-8 мм. кулранг тусда бўлади. Тухуми оқимтир сариқ, юзаси ғадир-будир, катталиги    0,75-1 мм., қуртлари 8-11 мм., оч кул ранг, боши қўнғир-қора рангда, ғумбаги 8-9 мм. жигаррангда бўлади.

Анор мевахўри қуртлик ва ғумбаклик даврида тўкилган мевалар ичида, пўстида, пўстлоқ ёриқларида шохларида ва хазонлар остида қишлайди.

Қишдан чиққан қуртлар апрель охири, май ойи бошларида оқпиллаларда ғумбакка айланади. Ёз фаслида ғумбаклар 10-12 кунда етилади.

Ғумбаклардан учиб чиққан капалаклар тунда ҳаёт кечиради. Кундузлари дарахт таналари ва баргларига ёпишиб яшириниб олади. Урғочиси мева косачаларига, унинг ёриқларига биттадан тухум қўяди. Урғочи капалак умри давомида 100 тагача тухум қўяди.

Қулай шароитда тухумнинг ривожланиши 5-7 кун давом этади. Тухумдан чиққан қуртлар косача ёки ёриқлар орқали мевалар ичига киради. Қуртнинг ривожланиши ёзда  20-25 кун давом этади. Қуртлар анор доначалари билан ва доналар ўртасидаги пардалар билан озиқланади.

Қаттиқ зарарланган анор мевалари ёрилиб кетади. Озиқланишни тамомлаган қурт мева косачасида ёки унинг ичида, пўстлоғи атрофида пилла ўрайди. Мева кам бўлса қуртлар шохлар пўстлоғи остидаги луб билан озиқланади.

Анор мевахўрининг ёзда тўлиқ етилиши 35-40 кун давом этади. Йил давомида 5-6 та авлод беради.

Агротехник кураш чоралари: кузда хазон баргларини тўплаб, ёқиб кўмиб юбориш, дарахт атрофлари ва тагларини чопиқ қилиш, тўкилган меваларни мунтазам териб олиш, дарахт тагларини оқлаш яхши самара беради.

Биологик кураш чоралари: анор мевахўрига қарши трихограмма, бракон, олтинкўз биомаҳсулотларини далага чиқариш яхши натижа беради.

Кимёвий кураш чоралари: республикада рухсат этилган кимёвий препаратлардан карбофос, каратэ, Би-58 янги, циперметрин, циракс, нурелл Д, атилла супер ва бошқаларни ҳар бир авлодига бир мартадан ишлатиш яхши натижа беради.

Фарҳоджон НАЗАРОВ,

Мафтуна БОҚИЖОНОВА,

Наманган вилояти ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси

Наманган шаҳар инспекторлари

Энг кўп ўқилганлар

Календарь