Қисқа сатрларда

Ғўзанинг вилт касаллиги

Анор шираси – хавфли заракунанда

Ахсикентда I-II асрларга оид кўзача бутун ҳолатда топилди

Наманган вилоятидаги натижалар ва янги лойиҳалар ҳақида ахборот берилди

Президент мактаби: синовлар бошланди

13 July, 2025, 10:43

Қишлоқ хўжалиги

Анор шираси – хавфли заракунанда

  • 16.Июня.2025
  • 41

Анор шираси – тенг қанотлилар туркумининг ширалар кенжа туркумига мансуб сўрувчи ҳашарот ҳисобланади.

Эрта баҳорда анор ширасининг қишловдан чиққан ва вегетация даврида қанот чиқарган авлодлари анор дарахтларининг ўсувчи вегетатив ва ҳосил берувчи генератив органларига тарқалиб ва кўпаяди, катта тўдалар ҳосил қилиб ривожланади. Бу зараркунанда анор дарахтларининг куртаклари, барглари, ёш новдалари, ғунча ва гуллари, тугунчалари ва меваларининг ширасини сўриб озиқланади. Баргларининг бужмайиши ва тўкилиши, новдаларнинг қийшайиши ва ўсишдан қолишига сабаб бўлади. Анорзорлар ҳосилдорлигининг кескин камайиши ва сифатининг пасайишига, меваларнинг майдалашиб кетишига олиб келади.

Ширалар ажратадиган ёпишқоқ суюқ чиқитлар барглар, гулғунчалар ва меваларни қоплаб ифлослантиради. Уларда сапрафит замбуруғлар ривожланади ва қора қурумсимон қобиқ пайдо қилиб, фото синтез жараёнларнинг бузилишига сабабчи бўлади.  Дарахтларни ўсиши ва ривожланашига салбий таъсир қилади. Шу сабабли, республикамиз шароитида анор шираси  анор дарахтларига катта зарар етказади.  

Қанотсиз урғочи шираларининг танаси 2 миллиметргача узунликда, яшил тусда, мўйловлари ва шира найчалари узун бўлади. Қанотли ширалар тўқ яшил, личинкалари оч яшил ёки сариқ рангли бўлади. Асосан анор дарахтининг бир йиллик новдасида тухум ҳолатида қишлайди. Личинкалари апрелнинг иккинчи, учинчи ўн кунлигида тухумдан чиқади. Бир мавсумда 7–8 марта авлод беради. Июль охирида дарахтлардаги шира тўдаларида қанотли урғочи ширалар пайдо бўлади. Улар учиб, бошқа анор дарахтларига тарқалади. Зараркунанда кўчат ва қаламчалар билан тарқалади. Куз ойларида яна уларни кўпайишига қулай шароитлар пайдо бўлади. Табиатда анор ширасини бир қатор йиртқич ҳашаротлар - хон қўнғизи, олтин кўз, тахин ва сифрид пашшалари личинкалари ва паразит (текинхўр)лар зарарлайди ҳамда уларнинг сонини кескин қисқартириб туради.

Алишер РАҲИМОВ,

“Наманган халкаро аэропорти” ЎКЧМ инспектори.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь