Қисқа сатрларда

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

Мен ҳали кўп чемпион бўламан! – мингбулоқлик Нурхон Қурбонова шундай қатъий фикрда

21 November, 2024, 12:19

Қишлоқ хўжалиги

"Арча унсимон" қурти – табиат кушандаси

  • 16.Марта.2022
  • 2325

Айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб “Арча унсимон" қуртига қарши курашиш мақсадида “Долзарб ўн беш кунлик” тадбири эълон қилинди.

Айтиш жоизки, «Арча унсимон» қурти асосан арча дарахтларида бўлиб, уларга жиддий зарар етказади. Зараркунанданинг личинка ва урғочилари арчанинг новдалари ва баргларини сўриб зарарлайди ҳамда барча ер устки қисмлари билан озиқланади. Натижада арча дарахтининг барглари кучли даражада зарарланади.
«Арча унсимон» қуртининг катталиги 2-3 мм бўлиб, ранги сарғиш, қизғиш, кулранг тусда бўлади. Етук самец (эркак) зотлари март ойи охирида, самка (урғочи зот)лари апрель ойи бошларида чиқиши кузатилган. Уларнинг тухум қўйиши май ойи давомида ва июнь бошларигача давом этиб, ўртача 280 тагача тухум қўяди.
Бу зараркунандага қарши кураш ишларида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш зарур.

«Арча унсимон» қуртини ички карантин аҳамиятга молик зараркунанда сифатида рўйхатга олиш, зараркунанда тарқалган жойлар ва ҳудудлар аниқланиши ҳамда бу жойлардан арча кўчатларини бошқа жойларга юборилишини қатъиян тақиқланиши шарт.
Зараркунандага қарши курашда унинг тухумдан личинка очиб чиқиш даврида кимёвий препаратларни қўллаш юқори самара беришини инобатга олиб кимёвий ишловларни шу даврларда бошлаш керак.
Зараркунанда билан жиддий шикастланиб қуриш ҳолатига келиб қолган дарахтларни кесиб, унсимон қурт кенг тарқалмаслиги учун уларни ўша жойнинг ўзида ёқиб йўқотиш шарт.
Агротехник тадбирларни ўз вақтида ва тўлиқ бажариш (фосфорли, азотли, микроэлементлар – Мастер, Кропшелд, Вегрутлар билан озиқлантириш) лозим.
Кимёвий препаратлардан “Би-58” (янги) 40% эм.к, “Багира” 20% эм.к ва “Атилла” 5% эм.к фойдаланиш тавсия қилинади.
Зараркунандалар пайдо бўлиши биланоқ ушбу препаратлар билан биринчи ишлов ўтказилиши ва зараркунанда буткул йўқолгунча ҳар ўн беш кунда кимёвий ишловлар олиб борилиши даркор.

“Долзарб ўн беш кунлик” тадбири давомида вилоятимиз ҳудудларида фитосанитария назорати кучайтирилиб, йўл четларида жойлашган манзарали дарахтларни «Арча унсимон» қуртидан самарали ҳимоя қилиш ва манзарали дарахтларни сақлаб қолиш чоралари кўрилмоқда. Иш жараёнида малакали мутахассислар томонидан аҳоли ва масъулларга ҳашаротга қарши кураш тавсиялари бериб борилмоқда.

Яшнарбек Турсунбоев, 
Элёрбек Усмонов,
Вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси инспекторлари

Энг кўп ўқилганлар

Календарь