Қисқа сатрларда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

23 November, 2024, 03:00

Қишлоқ хўжалиги

«Асаларичилик саноат зонаси» фойдаланишга топширилди

  • 26.Августа.2022
  • 853

Давлатобод туманидаги асаларичиликка ихтисослашган Гулобод маҳалласида барпо этилган «Асаларичилик саноат зонаси» фойдаланишга топширилди.

Асалчилик маркази этиб айнан Гулобод маҳалласининг танланиши бежизмас. Ҳудудда уста-шогирд анъанаси асосида асалчилик сир-синоатлари икки асрдан буён авлоддан авлодга ўтиб келади. Мазкур янги лойиҳа эса маҳаллага янги имкониятлар беради. Ушбу марказ лойиҳа ташаббускорининг 3 миллиард сўмлик сармояси ҳисобидан амалга оширилиб, йилига 250 тонна, қиймати эса қарийб 20 миллиард сўмлик табиий асал тайёрлаш имконига эга. Энг муҳими, ҳудуддаги 5 та маҳалланинг 650 нафар ишсиз ёшлари иш билан таъминланаётгани.

Таъкидлаш жоизки, Президентимизнинг 2017 йил 16 октябрдаги «Республикада асаларичиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан инқирозга келиб қолган бу соҳа қайта жонланди. 

2017 йилда асаларичилик билан шуғулланаётган субъектлар сони 1000 та бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 2000 тага етказилди. Вилоятимизда парваришланаётган асалари оилалари сони кейинги тўрт йилда икки  баробарга кўпайиб, 210 мингтага етказилди. Шунингдек, асал етиштириш ҳажми 1400 тоннадан 4500 тоннага етказилди. Шу давр мобайнида асалари пакетлари экспорти уч баробарга ошди, жорий йилнинг ўзида ҳозиргача 200 минг дона асалари пакетлари экспорт қилинишига эришилди.

– Вилоят ва туман ҳокимликларининг «Маҳаллабай» ва «Хонадонбай» ўрганишлари маҳсули натижасида биз асаларичиларнинг елкасига ҳам шамол тегди, – дейди «Ирвадон асал савдо» хусусий корхонаси раҳбари Маҳмуджон Паттаев. – Биз узоқ йиллар давомида мана шундай шароитлар бўлишини орзулагандик. Мана, соҳамизга ғамхўрлик ўз самарасини берди ва шоурум, асал дўконлари, савдо-сотиқ расталари, шу ернинг ўзида асал ишлаб чиқаришга мўлжалланган махсус иш хоналарини ўзида жамул-жам қилган саноат зонасига эга бўлдик. 

Марказнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов иштирок этди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.
Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь