Қисқа сатрларда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

23 November, 2024, 07:42

Қишлоқ хўжалиги

БААЛИК ИНВЕСТОРЛАР ЯНГИҚЎРҒОНДА ИНТЕНСИВ БОҒ БАРПО ЭТИШАДИ

  • 28.Апреля.2020
  • 1142

Янгиқўрғон туманининг “Ҳадикент Келажак тонги” агрофирмаси ҳудудида Бирлашган Араб Амирликларининг тўғридан-тўғри инвестицияси билан 105,8 гектар майдонда замонавий интенсив боғ барпо этилмоқда.

БААнинг “Sura Holding LLC” компанияси таъсисчилигида ташкил этилган “Sura General Investments” МЧЖ шаклидаги қўшма корхона томонидан тақдим этилган интенсив боғ ташкил этиш лойиҳаси “Наманган вилоятида 2020-2022 йилларга мўлжалланган Ҳудудий инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор билан тасдиқланган бўлиб, лойиҳани ишга тушириш 2020 йилнинг 3-чорагига белгиланган.

Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ушбу лойиҳани амалга ошириш жараёнлари билан танишди.

Боғ ташкил этиш учун ажратилган ер майдони ҳудуди чегаралари ҳимоя воситалари билан ўралгани, ер майдони тайёр ҳолга келтирилгани, Туркия технологияси бўйича томчилаб суғориш тизимлари ўрнатилиб синов ишлари олиб борилаётгани ишлар белгиланганидан ҳам жадал кетаётганини кўрсатади.

Италиядан 50 минг дона атрофида гилос, олхўри ва шафтоли кўчатлари келтирилиб, кўчат экиш ишлари амалга оширилмоқда.

Лойиҳани амалга ошириш натижасида 3,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилмоқда, 40 та янги иш ўринлари яратилади.

Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Энг кўп ўқилганлар

Календарь