ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34730
23 November, 2024, 05:15
Барг бужмайиши – замбуруғли касаллик бўлиб, фақат шафтолига зарар етказади. Бундай касалликка чалинган барглар катталашади, қалинлашади, бужмаяди ва шакли бузилади. Улар жуда мўртлашиб, сарғиш-зангори ёки сарғиш-пушти тусга киради. Касалланган баргнинг тескари томонида оқ мумсимон ғуборга ўхшаган спораларни кўриш мумкин. Ўсув даврининг бошларидаёқ бужмайган барглар тўкилиб кетади. Зарарланган новдалар жуда нимжонлашиб, дастлабки совуқ тушиши биланоқ нобуд бўлади. Барги тўкилиб кетган дарахт жуда нимжонланиб, ўсиши секинлашади.
Натижада мева куртаклари кам шаклланади, келгуси йил ҳосили камаяди, дарахтларнинг совуққа чидамлилиги сусаяди. Бу касаллик замбуруғлар таъсирида пайдо бўлади. Замбуруғнинг юқумли споралари зарарланган новдаларнинг куртак пўсти остида, шунингдек, зарарланган жойларида пайдо бўлган елим атрофида қишлайди. Баҳорги сернам ва салқин кунларда замбуруғ споралар орқали бошқа дарахтларга тарқалади.
Барг бужмайишига қарши курашда ўрик дарахтининг доғланиш касаллигига қарши қўлланиладиган кураш ишлари олиб борилади. Касалланган шохлар қирқиб ташланади ва йўқотилади. Шафтоли дарахтларини ёшартириш мақсадида уларнинг 2-3 ёшли новда ва шохлари йил оралатиб қисқартириб турилади.
Яшнарбек ТУРСУНБОЕВ,
Наманган вилояти ўсимликлар карантини Давлат инспекцияси инспектори
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти