Қисқа сатрларда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

23 November, 2024, 03:37

Қишлоқ хўжалиги

Бегона ўтлар – ҳосил кушандаси

  • 24.Июля.2023
  • 335

Кейинги пайтларда қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш ва мўл ҳосил олишда бегона ўтлар жиддий зарар келтирмоқда.

Республикамиз ҳудудида карантиндаги бегона ўтларнинг тўрт хили тарқалган. Булардан эрман баргли амброзия, пушти какра, зарпечак ҳамда девпечакдир.   

Ҳозирги кунда вилоятимизда зарарли бегона ўтларнинг 3 тури – пушти какра, зарпечак ва девпечаклар учраб туради.          

Пушти какра – асосан суғорилмайдиган майдонларда (лалми ерларда) йўл ва зовур-ариқ қирғоқларида учрайди. Пушти какра уруғидан ҳамда илдизидан кўпайиши сабабли тез тарқаб, кам суғориладиган майдонларда қишлоқ хўжалигига катта зарар келтиради. Айниқса, ғаллазорларда ҳосилдорликни кескин пасайтириб юборади. Лалми ерлардаги экинларни нобуд қилишгача боради. Пушти какра гуллаш даврида инсон соғлиги учун зарарли бўлган гулчанглар чиқариб, юқори нафас йўлларини касалланишига олиб келади.

Дала зарпечак – ўта хавфли бегона ўт бўлиб, паразитлик усулида  зарар келтиради. Ўсимлик сариқ тилла рангда бўлиб, баргсиз кўринишдалиги билан ажралиб туради. Уруғи орқали кўпайиб, бир тупи бир неча минг донагача уруғлайди. Уруғлари пишиб етилгач, ноқулай шароитга тушса 10 йилгача унувчанлигини сақлайди. Қулай шароит бўлса яна униб чиқади. Дала зарпечаги маданий ва бегона ўсимликларнинг таналарига ёпишиб олиб, уларнинг танасидаги суюқликни сўриб олади. Оқибатда ҳосилдорликни пасайтиради ва кучли зарарланганда ўсимликни нобуд қилади.     

Девпечак – дала зарпечаги оиласига мансуб булиб, асосан мевали ва манзарали дарахтларни зарарлайди. Танаси дала зарпечагига нисбатан йўғонроқ, жигарранг тусда булади. Айниқса канал ариқ бўйларидаги зарарланган дарахт ва буталарда мавсум давомида уруғлари пишиб етилиб тўкилиши натижасида сув орқали зарарланмаган экин майдонларига тарқалиши мумкин.

Бу бегона ўт мевали ва манзарали дарахтларга катта зарар келтириб, ҳосилдорликни кескин пасайтиради ва кучли зарарлаганда дарахтларнинг қуришигача олиб келади.

Ҳурматли ҳамюртлар! Мўл-кўл ва сифатли ҳосил етиштириш учун юқорида кўрсатиб ўтилган карантин бегона ўтларга ўз вақтида қарши кураш ва йўқотиш чораларини кўриш зарур.

Абдувоид ОТАХОНОВ,

вилоят Ўсимликлар карантин ва ҳимояси бошқармаси

Наманган халқаро аэропорти ўсимликлар карантини инспектори

Энг кўп ўқилганлар

Календарь