Қисқа сатрларда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

Мен ҳали кўп чемпион бўламан! – мингбулоқлик Нурхон Қурбонова шундай қатъий фикрда

Ахсикент – Марказий Осиё тарихи тамаддуни

08 November, 2024, 07:01

Қишлоқ хўжалиги

Боғдорчиликда долзарб палла

  • 06.Февраля.2023
  • 400

Кунлар илиши билан бу йилги аномал совуқдан боғлардаги кўчатларнинг  зарарланишини аниқлаш  бошланади. Қатор оралари  бегона ўтлардан тўлиқ тозаланади, кўчатларни стресс ҳолатдан чиқариш учун сув берилмаган майдонларга сув ҳосилдорликдан келиб чиқиб, бир гектарга ўртача 50 тонна маҳаллий, 300-500 кг. аммофос ва  150-200 кг. калийли ўғит солинади.

Мевали боғларда малакали мутахассислар билан келишган ҳолда  шакл бериш ишлари ўтказилгач,  зараркунанда ва касалликларга қарши профилактик кимёвий ишлов берилади. Бунда  дарахт шохлари ва танасини  махсус  эритмалар воситасида тўлиқ ювиб чиқиши шарт.

Биринчи бўлиб кесилмай қолган қайроқи токлар кесилади, уруғликлар, сўнг данакли меваларга шакл берилади. Синган шохлар, касалланган новдалар, остидан чиққан новдалар олинади ва сийраклаштирилади. 

Шакл беришда қуйидаги қоидаларга риоя қилиш керак:

1. Бутоқ қолдирмай, текислаб кесинг. 

2. Дарахтнинг бўйи баланд бўлиб кетишининг олди олинг. Қуёш нури етарли миқдорда тушиши учун дарахтнинг ички қисми  очиқ бўлиши керак.

3. Жуда узун бўлиб кетган шохларни  қисқартиринг. 

4. Тик ўсаётган шохларни кесиш  ва ёш, ёнга ўсаётган шохларга алмаштириш керак. 

5. Касалланган ва соғлом шохларни кесишдан олдин иш қуролларингизни хлорли сувда зарарсизлантиринг. 

6. Агар дарахтга шакл берилмаган бўлса, унинг шохларини бир йилда эмас, балки 3-4 йил мобайнида кесилиши лозим. Бунда ўртача дарахтдаги катта шохлардан 2 ёки 3 та кичик шохларни меваларини ҳисобга олиб кесилиши керак.  

Расулжон ХОЛМИРЗАЕВ,
вилоят Агрохизматлар маркази бўлим бошлиғи.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь