Қисқа сатрларда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

23 November, 2024, 05:01

Қишлоқ хўжалиги

ЧОРТОҚДА ЮНОН ҒОЗЛАРИ БОҚИЛАДИГАН ПАРРАНДАЧИЛИК ФАБРИКАСИ ҚУРИЛМОҚДА

  • 07.Июля.2020
  • 1396

Қишлоқ хўжалигида паррандачилик етакчи тармоқлардан бири саналади. Халқона айтганда парранда етти хазинанинг бири. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 ноябрдаги “Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори паррандачилик соҳасида асосан товуқ етиштириш билан чекланиб қолмасдан курка, бедана, ғоз, ўрдак, туяқуш, каклик каби парранданинг бошқа турларини парваришлашни оммалаштириш, бу борада етакчи хорижий ҳамкорлар билан яқин алоқаларни йўлга қўйиш учун кенг йўл очди.

Чортоқлик ёш изланувчан тадбиркор Жаҳонгир Абдураҳмонов бу имкониятдан унумли фойдаланган ҳолда Туркия тажрибаси билан қизиқди. Қардош давлатда бўлиб, Юнон ғозларини парваришлаш, парранданинг бу турини кўпайтиришни ўрганиб қайтди. 

Товуқни ҳар қандай шароитда боқиш мумкин. Ғоз эса мавсумга қараб боқилади. Бунинг учун албатта сув ҳавзалари керак бўлади. Жаҳонгирнинг бизнес режаси Чортоқ туман ҳокимлиги томонидан қўллаб-қувватланиб, ярим гектар ер майдони ажратиб берилди. Тадбиркор бу ерда 5000 бош ғоз паррандаси боқишга мўлжалланган мажмуа қуришга киришди. Бунинг учун у ўз сармоясидан ташқари банк кредити маблағларини ҳам йўналтиради. 

Туркиядан келтирилган ғозларни чатиштириш орқали кўпайтириладиган янги наслли ғозлардан асосан гўшт, тухум ва пат олинади. Битта ғоздан бир ойда ўртача 20 дона тухум, 600 грамм пат олиш мумкин. Келгусида парҳезбоп ғоз гўштлари ярим килодан бир килограмгача бўлган қадоқларда ички бозорга арзон нархларда етказиб берилади.

Энг асосийси, Жаҳонгир асос солган “Бахтли оила” паррандачилик фабрикаси фаолият бошлаши билан маҳаллий ёшлар учун янги иш ўринлари яратилади.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь