Қисқа сатрларда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

23 November, 2024, 05:50

Қишлоқ хўжалиги

«ДАЛАДАН ЭКСПОРТГАЧА» ЗАНЖИРИДА ИННОВАЦИОН ЁНДОШУВ

  • 30.Ноября.2020
  • 945


2020 йил Давлатимиз раҳбари томонидан “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилингани ҳар бир соҳада инновацион ёндошувни талаб этди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ҳам ўз йўналишида қатор янгиликларга бош қўшди.
"e-Fitouz" автоматлаштирилган ахборот тизими қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт-импорт жараёнларининг онлайн назорати ҳисобланади. Жорий йил июнь ойидан мазкур тизим фақатгина республика ҳудуди назоратини амалга оширган бўлса, эндиликда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича халқаро конвенция “E phyto" тизимига уланиши орқали Ўзбекистондан 128 та давлатга экспорт-импорт учун онлайн тарзда ҳужжатлар алмашинуви йўлга қўйилди.

Шунингдек, “Ўздавкарантин" инспекцияси “е-Fitouz” автоматлаштирилган ахборот тизими Россиянинг қишлоқ хўжалиги назорати (Аргус-Фито) электрон тизимига муваффақиятли интеграция қилинди. Бунда, Россия Федерациясидан келтирилаётган ва республикамиз ҳудудидан ушбу давлатга чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг онлайн назорати ҳар иккала давлат карантин хизматлари томонидан олиб борилади. Бундай тизимнинг ишга тушиши натижасида давлатлар ўртасидаги экспорт-импорт жараёнлари тезлаштирилиб, маҳсулотларнинг чегарада туриб қолиш ҳолатининг олди олинмоқда.

Шунингдек, фитосанитар сертификатларни қалбакилаштириш ҳолатларига чек қўйилади. Қайд этиш жоизки, автоматлаштирилган ахборот тизими “e-Fitouz” базасида “даладан экспортгача” бўлган занжир қамраб олинади.

Инспекция томонидан карантиндаги ва экспортга салбий таъсир этувчи бошқа хавфли зарарли организмлар тарқалган ҳамда улардан холи бўлган ҳудудларнинг электрон хариталари юритилиши жорий қилинди. Маълумот ўрнида таъкидлаш ўринлики, маҳсулотларни импорт қилувчи давлатларнинг талабларига мувофиқ, маҳсулот тоза, яъни зараркунанда ва касалликлардан ҳоли ҳудудда етиштирилган бўлиши лозим.

Бундай маълумотлар онлайн тартибда тез импортер давлатларга тақдим этилаётгани боис Республикамиз ҳудудида етиштирилаётган маҳсулотларга ишонч ортиб бормоқда. Бу эса, табиийки, экспорт ҳажми ортишига ҳам салмоқли ҳисса қўшмоқда. Мазкур “даладан экспортгача” занжирида ишга туширилган "бар-код” тизими исталган импортер давлат учун маҳсулот қайси далада етиштирилганини кузатиб бориш имконини яратади. Дала тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар эса электрон тарзда тизимда шакллантирилган.

Алишер РАҲИМОВ,
Наманган вилояти Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси Янгиқўрғон тумани агроном инспектори.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь