Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

26 April, 2024, 09:31

Қишлоқ хўжалиги

Деҳқончиликда ҳосилдорлик гарови

  • 03.Апреля.2022
  • 706

Тўрақўрғон туманида 2022 йил пахта ҳосили учун чигит экиш мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш, мавсум давомида илғор технологияларни қўллаш бўйича вилоят кўргазмали семинари бўлиб ўтди.
«Аҳмаджонов Абдуллажон» фермер хўжалиги дала майдонида ташкилланган мазкур семинарда вилоят секторлар раҳбарлари, туманлар ҳокимлари, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ҳоким ўринбосарлари ҳамда чигит экишга масъул бўлган вилоят бошқарма, идоралари мутасаддилари иштирок этди.
Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини янада тараққий эттириш орқали аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришга қаратилган бир қатор истиқболли лойиҳалар амалга ошириб келинаётганини таъкидлади.
Вилоятимизда кластерлар ҳамда 3 мингдан зиёд фермер хўжаликлари томонидан жорий мавсум учун 63 минг 406 гектар майдонда 240 минг тоннадан зиёд пахта хом-ашёси етиштириш, ҳар гектардан ҳосилдорликни 40 центнердан белгиланган. Ушбу чигит экиш режалаштирилган майдонлардан 16 минг 491 гектари 90 схемада, 26 минг 618 гектари 76 схемада, 14 минг 147 гектари 60 схемада, 6 минг 150  гектари қўш қатор схемаларда экиш режалаштирилган.

Бундай агротехник тадбирларни ўз муддатларида амалга ошириш, экиш мавсумини қисқа муддатларда сифатли бажарилишини таъминлаш учун туманларда ер тайёрлаш ва экиш штаблари, 27 та уруғлик чигит тарқатиш шохобчаси, 161 та ер тайёрлаш ва чигит экиш отряди шакллантирилди. Отрядларга 379 дона ҳайдов трактори, 210 дона ер текислагич, 432 дона чизел мосламаси, 255 та борона, 1 минг 304 дона чопиқ трактори, 590 дона оддий ва юқори унумли чигит экиш сеялкаси каби техника ҳамда механизмлар бириктирилди.
Семинар қатнашчиларига, сурункали ёғингарчиликлар натижасида тупроқнинг юза қатлами янада зичлашиб, қуёш чиқиши билан тупроқдаги намни тез қочишини ҳисобга олган ҳолда Поп, Чуст, Тўрақўрғон ва Чортоқ туманларидаги қир-адирли, тошлоқ ва шағалли ерларда намни сақлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. Ерларнинг шўри ювиладиган Мингбулоқ, Поп ва Тўрақўрғон туманларида ерни юза қисми етилиши билан тезда борона-мола қилиш, кейинги кун тунида 2 марта чизелланиб, борона-мола босиб сифатли қилиб экишга тайёрлаш зарурлиги қайд этилди.
Ўтган йили айрим фермер хўжаликларида йўл қўйилган хато ва камчиликларни такрорламаслик мақсадида, чигит экишга ер тайёрлаш ва пушта олиш, яхоб суви бериш бўйича муҳим вазифалар ҳам белгилаб олинди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.
Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь