ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34731
23 November, 2024, 07:26
Айни шу боис уруғ қадаш, пишиб етилган донни қабул қилиш шохобчаларига етказиш ва сақлашгача бўлган жараённинг сифатли кечиши муҳим аҳамиятга эга.
Шу йилнинг 11 май куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳузурида ғаллачиликдаги ислоҳотларнинг энг муҳим босқичига бағишланган йиғилишда соҳага бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш масалалари муҳокама этилди.
2022 йил 1 июндан бошлаб ғаллани давлат томонидан сотиб олиш ва сотишда бозор нархларига ўтилиши, шунингдек, фермер ва кластерлар ўзлари етиштирган ғалласини биржа савдоларига олиб чиқишлари учун ҳам барча имкониятлар яратилади. Давлат ресурслари учун сотиб олинадиган 1 тонна буғдой нархи ўтган йилдаги 1 миллион 550 минг сўмдан жорий йил ҳосили учун 3 миллион сўмга, яъни 2 бараварга оширилади. Шу билан бирга фермерлар ихтиёрида қоладиган буғдойдан 500 минг тоннаси дон корхоналарида вақтинча сақлаш учун қабул қилинади ва 1 июлдан бошлаб илк бора фермер ва кластерларнинг ўзлари биржа савдоларига бозор нархида чиқаради. 500 минг тонна буғдойнинг дон корхоналарида вақтинча сақлаш харажатларини давлат ўз зиммасига олади ва бунга 100 миллиард сўм ажратилади.
Агар фермер ва кластерлар томонидан етиштирилган ортиқча ғаллани сотиш истаги бўлса, давлат ва хусусий дон корхоналарига шартнома асосида келишилган нархларда сотади.
Наманганда «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси таркибига кирувчи 3 та корхонада 2022 йил ғалла ҳосилидан давлат эҳтиёжлари учун жами 183,5 минг тонна дон қабул қилиб олиш режалаштирилган. Унинг 166,5 минг тоннага яқини товар дон, 16 минг 900 тоннадан ортиғи эса уруғлик донни ташкил этади. Айни пайтда ушбу корхоналар ва уларга қарашли дон қабул қилиш шохобчаларини мавсумга тайёрлаш ишлари тўлиқ якунланган. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўтказилган пресс-турда айнан дон қабул қилиш корхоналарининг мавсумга шайлиги билан яқиндан танишилди.
Бу борадаги ишлар қандай амалга оширилгани «Учқўрғондонмаҳсулотлари» акционерлик жамияти мисолида кўрсатиб берилди. Жамият бу йил Учқўрғон, Норин, Чортоқ ва Уйчи туманидаги ғаллачилик кластерлари ва фермер хўжаликларидан 60 минг 100 тоннадан ортиқ ҳосил қабул қилишни режалаштирган бўлиб, унинг 51,5 минг тоннаси товар дон бўлса, 8 минг 600 тоннаси келгуси йил ҳосили учун замин бўладиган уруғлик дондир.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, корхонанинг донни қабул қилиш учун бош корхона ва Норин, Чортоқ туманларидаги шохобчаларининг умумий сиғими 91 минг 400 тоннага тенг бўлиб, ушбу қувватларнинг барчаси мавсумга 100 фоиз тайёрлаб қўйилди.
– Мавсумда дон қабул қилишда ишлатиладиган автомобиль тарозилари ва юклаб-тушириш ускуналарининг созлиги, дон сақлаш омборларининг мавсумга тайёрлиги, корхоналар ҳудудидаги асфальт майдонларининг таъмирланганлиги лабораторияларнинг ўлчов воситалари, синов ускуналари давлат қиёслов кўригидан ўтказилганлиги муҳимдир, – дейди «Ўзагроинспекция» вилоят бошқармаси масъул ходими Илҳомжон Мусаев. – Бу пресс-турда журналистларга ишларни қай тарзда амалга оширилгани ҳақида тўлиқ маълумот бердик.
Оқилхон ДАДАБОЕВ.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти