Қисқа сатрларда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

23 November, 2024, 03:13

Қишлоқ хўжалиги

Экинингизни картошка куясидан эҳтиёт қилинг!

  • 23.Апреля.2024
  • 299

Картошка куяси (Phlhorimaea operculella Zell) – капалаклар туркумининг ўйиқ қанотли куялар (Gelechiidae) оиласига мансуб. Ўзбекистонда 2009 йилдан бошлаб пайдо бўлган бу ҳашарот ички карантин объекти ҳисобланади.

Тропик мамлакатларда картошка куяси йилига 12-13 бўғин бериб, тинимсиз ривожланади. Унинг қуртлари картошка меваларини илма-тешик қилиб ташлайди. Бундан ташқари, бақлажон, помидор, тамаки ва бошқа ўсимликларни ҳам зарарлайди.

Маълумотларга кўра (Власова, 1985), картошка куяси тропик мамлакатлардаги омборларда сақланаётган картошканинг 60-70 фоизини шикастлаши мумкин. 

Картошка куясига қарши кураш барча усулларни ишлатиш билан боғлиқдир. Агротехник тадбирлардан бири бу – далада зараркунанда захирасини қолдирмасликка қаратилган бўлиши керак. Бунинг учун, энг аввало, картошканинг вегетация даврида ушбу касалликка қарши кураш олиб бориш зарур. Бунда, зараркунанданинг қурти палак новдаси ичига кириб озиқланаётганда уни ўлдириш қийин бўлганлиги сабабли, кимёвий ишловни капалаклар қийғос учиб тухум қўяётган пайтга мўлжаллаш зарур.

Натижада, инсектицидлар таъсирига нисбатан бардошсиз бўлган капалак ва ёш (ташқарида юрган) қуртларни ўлдирилади. Шундагина қарши курашдан юқори самара олиб, мақсадга эришамиз.

Бунинг учун мавсумда 3-5 марта ишлов ўтказиб (ҳар 15 кунда бир марта) зараркунанда кучайиб кетишининг олди олиниши мумкин.

Ишлов ўтказиш йирик экин майдонларида ОВХ пуркагичлари ёрдамида бажарилганлиги маъқул (ҳар гектар майдонга 200-300 литр сув сарфлаб ишланади). Аммо, одатда, майда экин майдонларида буни бажариш қийин. Шунинг учун, бу мақсадда моторли осма қўл пуркагичларидан фойдаланса бўлади. Бундай пуркагичлар билан ҳар гектарга 250-300 литр сув сарфланади.

Шунинг учун, энг олдин, ҳар гектарга қанча сув сарф қилишни далада юриб (тоза сув билан) аниқлаш (калибровка қилиш) зарур. Кейин дорини ҳар гектарга тавсия қилинган сарф-меъёрини (граммда) заправка сонига бўлиб,  ҳар гал бачокка қанча дорини ўлчаб солиш кераклиги аниқланади.

Яна бир талаб қилинадиган нарса – картошкани палаги қуримасдан йиғиштириб олиш (қуртлари мажбуран тупроққа кириб ҳосилни зарарламаслиги учун);

- картошкани кавлаб олишдан олдин палагини ўриб, даладан ташқарига олиб чиқиб ташлаш;

- кавлаб олинган картошкани далада ёйиб қўймасдан дарҳол қоплаб мақсадли ишлатиш;

- мумкин қадар далада картошка меваларини қолдирмаслик;

- бўшаган ерни шудгорлаш.  

Картошка экилган далада куянинг қуртлари пайдо бўлмаслиги учун қуйидаги инсектицидларнинг бирортасини муваффақиятли, бир йула бошқа зараркунандаларни ҳам назарда тутиб, ишлатса бўлади: конфидор (багира) - 0,3 л/га, моспилан - 0,2 кг/га, циперфос - 1,0 л/га, каратэ (атилла) - 0,4 л/га, вертимек - 0,3 л/га, дурсбан - 0,7 л/га, карбофос - 0,7 л/га, циперметрин - 0,2-0, л/га.

Ушбу тадбирларни амалга ошириб юқори самарага эришиш мумкин.

Я. Турсунбоев,

М. Абдумуталов,

Наманган вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси инспекторлари

Энг кўп ўқилганлар

Календарь