Қисқа сатрларда

«Гуллар фестивали»га тайёргарлик бошланди

Наманганда мактаб ўқувчиси ойига 30 миллион сўм даромад олмоқда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

23 November, 2024, 06:55

Қишлоқ хўжалиги

Элита уруғчилик: Мақсад – экспортни йўлга қўйиш

  • 11.Июля.2022
  • 734

Кейинги йилларда республикамизда  қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги соҳасида ҳам бир қатор ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Соҳани модернизация қилиш, миллий уруғчилик сиёсатини ишлаб чиқиш, давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида уруғчилик кластерлари ташкил қилиш, экспортни амалга ошириш бугуннинг энг долзарб масалаларидан биридир. Бу ҳақда «Уруғчиликни ривожлантириш маркази» Давлат муассасаси вилоят бошқармаси бошлиғи Ойбек ҲАЙДАРОВ мухбиримизга қуйидагиларни сўзлаб берди:

– «Uzbek seeds» миллий брендини яратиш, соҳага илм-фан ютуқларини жорий этиш ва  элита уруғчилик хўжаликларини ташкил қилиш каби бир қатор вазифалар қўйилган. Ва албатта, бу борада тегишли норматив ҳужжатлар қабул қилинди.  Мингбулоқ, Наманган, Уйчи, Учқўрғон ва Чуст туманларида элита уруғчилик хўжаликлари – МЧЖлар ташкил этилди. Ажратилган 100 гектарнинг 40 гектарида пахта, 40 гектарида ғалла ва 20 гектарида сабзавот, полиз  ҳамда  ем-хашак экинлари уруғчилиги йўлга қўйилди.  

Бугунги кунда хўжаликларимизда пахтанинг «Андижон-35», «С-6524», «Наманган-34», истиқболли «С-8295» навларини, буғдойнинг «Давр», «Алексеевич», «Антонино», «Гром», «Безостая-100», «Гурт», «Веха» ва «Первица» навларининг кўчатзорлари ташкил қилинди. Шунингдек, беда, соя, маккажўхори, кунгабоқар, пиёз, ерёнғоқ, тарвуз, қовун, сабзи, картошка, арпа ва шолининг юқори авлодли маҳаллий уруғликлари парваришланмоқда.

Ўтган йили 921,5 тонна пахта, 824,4 тонна буғдой, 27,1 тонна арпа, 8,0 тонна мош, 2,4 тонна соя, 5 тонна шоли ва бошқа сабзавот ва полиз экинлар уруғлари етиштирилди. Ўзимиз етиштирган маҳсулотларни Марказ томонидан белгиланган тартибга кўра, мустақил сотиш ҳуқуқи берилди ва туманлар марказларида махсус дўконлар очилди.

Чуст туманидаги уруғлик чигит тайёрлаш цехини замонавий агрегатлар билан жиҳозлаш бўйича таклифлар тайёрланмоқда. Шунингдек, Чортоқ ва Учқўрғон туманларидаги  уруғлик дон тайёрлаш цехлари ҳам Марказ балансига ўтказилмоқда. 

Мингбулоқ туманидаги Жомашўй шаҳарчасида қиймати 500 минг долларни ташкил этувчи уруғликларни саралаш, дорилаш ва қадоқлаш замонавий цехи ишга туширилди. 

Олиб борилаётган ишлардан пировард мақсад,  экспортни йўлга қўйиш, маҳаллий бозор ва фермер хўжаликларини арзон ва сифатли уруғликлар билан таъминлаш ҳамда маҳаллий навларимизни сақлаб қолишдан иборат. 

Муҳиддин МАҒЗУМОВ ёзиб олди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь