Қисқа сатрларда

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

Мен ҳали кўп чемпион бўламан! – мингбулоқлик Нурхон Қурбонова шундай қатъий фикрда

21 November, 2024, 12:50

Қишлоқ хўжалиги

ГУВОҲНОМАЛАР ЯНГИСИГА АЛМАШТИРИЛМОҚДА

  • 12.Июня.2020
  • 1428

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги «Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиши техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2020 йилнинг 1 мартидан бошлаб қишлоқ хўжалиги, йўл қурилиши ва мелиорация техникаларига техник паспорт, техник гувоҳнома ва тракторчи-машинист гувоҳномаларини янгисига алмаштириш бошланди.

Бир қанча афзалликларга эга бўлган янги пластик шаклдаги гувоҳномалар, зарур ҳужжатлар билан мурожаат қилинганда бир иш кунида тайёрлаб берилади. Бунинг учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги агроинспекция туман бўлимларига мурожаат этиш лозим. Энг замонавий компьютер жамланмалари ёрдамида ҳужжатларнинг ягона электрон базасини шакллантириш, янги намунадаги гувоҳномалар тайёрлаш, уларнинг эгасини шу жойнинг ўзида суратга тушириш имкониятлари бор. Таъкидлаш керак, бундай гувоҳномаларни бериш услуби Марказий Осиё мамлакатлари ичида биринчи бор Ўзбекистонда амалга оширилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқорида қайд этилган қарорига асосан:
2019 йил 1 декабрдан бошлаб Тошкент шаҳрида, 2020 йил 1 мартдан бошлаб республика бўйича — тегишли равишда тракторчи-машинист гувоҳномасини расмийлаштиришда — тракторчи-машинист гувоҳномасининг, техникаларни рўйхатдан ўтказишда (қайта рўйхатдан ўтказишда) — техник паспорт ва техник гувоҳноманинг янги намуналарини бериш;
2020 йил 1 март — 2020 йил 31 декабрь даврида эски намунадаги техник паспорт ва техник гувоҳнома, тракторчи-машинист гувоҳномаси, уларнинг берилган санасидан қатъи назар, эгаларининг аризасига кўра, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, олди-сотди, рўйхатдан ўтказиш ва чиқариш даврида алмаштириш;
2021 йил 1 январь — 2022 йил 31 декабрь даврида эски намунадаги барча техник паспорт ва техник гувоҳнома, тракторчи-машинист гувоҳномаси, уларнинг берилган санасидан қатъи назар, мажбурий тартибда алмаштириш;
эски намунадаги техник паспорт ва техник гувоҳнома, давлат рақам белгилари, тракторчи-машинист гувоҳномаси 2023 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши;
мазкур қарор билан тасдиқланган тўлов ставкалари 2019 йил 1 июлдан бошлаб кучга кириши белгиланган.
Агарда сиз қишлоқ хўжалиги, йўл қурилиши ва мелиорация техникаларининг мулкдори бўлсангиз ёки тракторчи-машинист гувоҳномаларини алмаштиришингиз керак бўлса Ўзагроинспекциянинг туман бўлимларига мурожаат қилишингиз мумкин. Бу ерда карантин талабларидан келиб чиқиб, шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда хизмат кўрсатилади.

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан

назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь