Қисқа сатрларда

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

Мен ҳали кўп чемпион бўламан! – мингбулоқлик Нурхон Қурбонова шундай қатъий фикрда

21 November, 2024, 12:32

Қишлоқ хўжалиги

Хавфли карантин зараркунандалар кириб қолмасин!

  • 25.Марта.2022
  • 759

Қишлоқ хўжалиги экинларига жиддий зарар етказадиган хавфли карантин зараркунанда касаллик ва бегона ўтлар мавжуд бўлиб, улардан 10 тури  республикамизда, 8 тури эса вилоятимизда мавжуд. Бизда мавжуд бўлмаган, лекин кириб қолиши хавфи бор карантин организмлардан бири “Америка оқ капалаги” ҳисобланади.

Хорижий давлатлар билан иқтисодий соҳада алоқаларнинг ривожланиши натижасида четдан вилоятимизга ҳаво йўллари орқали авиайўловчиларнинг қўл юклари билан турли хил ўсимлик ва ўсимлик маҳсулотлари олиб келинмоқда.

Кейинги пайтларда Россия Федерацияси фитосанитар хизматининг талабига кўра маҳсулотлар билан карантин организмлар Россия ҳудудига кириб қолиш ҳолатлари аниқланганлиги сабабли қўл юклари билан мева-сабзавотларни карантин назоратидан ўтказилиб, фитосанитар сертификат асосида олиб кирилиши шарт.   

Америка оқ капалаги қўшни давлатлар Қозоғистон ва Қирғизистонда тарқалганлиги аниқланиб, ҳозирги кунда  боғдорчилик ва пиллачиликка жиддий зарар келтириб, уларга қарши курашиш учун республикалар бюджети ҳисобидан катта маблағлар сарфланмоқда.

Америка оқ капалаги ўлкамиз иқлим шароитига тез мослашиб кетадиган хашарот, шунинг учун ҳам у жуда хавфли. Америка оқ капалаги 300 турдаги ўсимликларни, биринчи ўринда  тут дарахти, олма, нок, ўрик, гилос, ёнғоқ, беҳи ва бошка манзарали  дарахтларнинг баргини қаттиқ шикастлаши натижада хосилдорлик кескин пасайиб, дарахтлар қуриб қолиши хам мумкин.

Америка оқ капалагитнинг ватани Шимолий Америка қитъаси ҳисобланади. Европа мамлакатларига 1936 йилда ўтиб, Австрия, Болгария, Венгрия ва бошқа давлатларга кейинчалик Японияга ўтиб келган. 1952 йилда Украинанинг Закарпат ўлкасида, 1966 йилда Молдавияда қайд қилинди, тез орада Шимолий Кавказга, Волга бўйи атрофидаги районларига, Каспий денгизи ғарбий қирғоғидаги ўлкаларга тарқалди.

Капалакнинг ташқи кўриниши оқ рангда бўлиб, ипакдай товланиб туради. Қаноти очилганда 25-35 мм.,  капалаги  8-10 кун ҳаёт кечиради. Тухуми шарсимон кўкимтир рангли, капалаги дарахтлар барги остки қисм томонига бир қатор қилиб, ўрта ҳисобда 300-500 та  ва ундан ортиқ тухум қўяди. Тухумининг устки томони тукчалар билан ўралган.

Тухумидан чиққан қуртлари 5 ёшгача тўп-тўп бўлиб, ипаклар билан ўралган. Барглардан ҳосил қилган уясида калония бўлиб яшайди, шу хусусияти томонидан бошқа хашаротлардан ажралиб туради. Қуртлари 35-45 кун яшайди, етилган қуртлари дарахтларнинг эски пўстлоқлари остида тўкилган баргларнинг орасида юпқа пилла ичида ғумбакка айланади ва ғумбак даврида қишлаб чиқади.

Хавфли карантин организм ҳисобланган Америка оқ капалагини зарарлаш ареали юқори бўлганлиги учун, бу ҳашоротнинг қўшни давлатларда тарқалганлиги муносабати билан  вилоят ҳудудида фаолият юритаётган чегара маскаларида ўсимликлар карантини   назоратини кучайтириш бўйича амалга ошириладиган шошилинч чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Юқоридагиларни ҳисобга олиб Наманган шаҳридаги Халқаро аэропортда  божхона бошқармаси ва чегара қўшинлари ходимлари билан ҳамкорликда ўсимликлар карантини бўйича чегара маскани инспекторлари юридик ва жисмоний шахслар орқали ҳаракатда бўлган карантин ости  маҳсулотларни қатьий назоратдан ўтказиб, четдан карантин организмларнинг кириб қолишининг олдини олиш ва четга республикамизда мавжуд карантин организмларнинг тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида авиайўловчиларнинг қўл юклари ва багажлари карантин кўригидан ўтказилиб, фитосанитар тоза маҳсулотларга олиб чиқишга ва олиб киришга рухсат берилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, четдан карантин ости маҳсулотлар (қуруқ ва ҳўл мева-сабзавот, уруғликлар, туганаклар, гул ва кўчатлар)ни олиб киришда маҳсулот олинган давлатнинг фитосанитар сертификати билан олиб келинганда сунъий муаммолар юзага келмаслигини унутманг.

Бу билан четдан кириб қолиб, қишлоқ хўжалик экинларига жиддий зарар келтириши мумкин бўлган хавфли карантин организмларни вақтида аниқлаб, уларни йўқотиш, қарши кураш ишларини ташкиллаш имконияти юзага келади ҳамда вилоятимизнинг фитосанитар тозалигини сақлаган бўламиз.

Қ. НИЗОМОВ,

А. ОТАХОНОВ,

Э. ОЛИМЖОНОВ,

вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги “Наманган халқаро аэропорти” ЎКЧМ инспекторлари. 

Энг кўп ўқилганлар

Календарь