ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34730
23 November, 2024, 05:31
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Янгиқўрғон туманидаги танишувларини «Янгиқўрғон фрутс экспорт» МЧЖдан бошлади.
2018 йил июлидан Юқори Қораянтоқ ҳудудида 300 гектар майдонда фаолият бошлаб, 20 дан зиёд иш ўрни яратилган жамиятда Грециядан келтирилган «Голден дюшес», «Гранд смит», «Скарлет», «Жереми», «Пик леди» каби олма ва нок кўчатлари парвариши йўлга қўйилган.
Лойиҳа қиймати 18 млрд. сўмдан иборат, йилига 12 минг тонна олманинг ўзидан 36 млрд. сўм даромад олишни мақсад қилган жамият томонидан замонавий илм-фан технологиялари ютуқларини қўллаш орқали юртимиз ва жаҳон бозори учун сифатли ва сархил мева маҳсулотлари етказиб бериш кўзланган.
Вилоят раҳбари амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва ижтимоий жабҳадаги янгиланишлардан пировард мақсад, биринчи навбатда, одамлар бандлигини таъминлаш, аҳолининг моддий аҳволи ва фаровонлигини, ҳаёт даражаси ва сифатини кўтариш эканлигига тўхталиб, тумандаги 15 минг гектарга яқин боғдорчилик майдонларининг 30-40 фоизи қаровсиз, иқтисодий жиҳатдан кам рентабелли, самарасизлиги боис уларни хатловдан ўтказиб, ўрнида янги интенсив боғларни ташкил этишга диққат қаратди.
— Бугунги ва эртанги тараққиётимизга бевосита боғлиқ бўлган қишлоқ хўжалиги соҳасида таркибий ўзгаришлар намоён бўлмоқда. Айниқса, экинларни жойлаштиришда анъанавий ёндашувлардан воз кечиб, деҳқонлар даромадини кўпайтирадиган, экспортбоп, юқори ҳосилдорли маҳсулотларни етиштириш, интенсив боғ-роғлар барпо этишга аҳамият бериш долзарб вазифалардан биридир, — деди Хайрулло Бозоров.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти