ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34711
21 November, 2024, 01:24
Фуқаролар карантин остидаги маҳсулотларни мамлакатимизга қўл юклари ва багажларида олиб ўтишларида улардан тегишли халқаро намунадаги фитосанитария сертификати ҳамда Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан бериладиган карантин рухсатномасини тақдим этишлари талаб этилади.
Уруғликлар ва экиш материалларини хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон фуқароларига почта жўнатмаларида юбориш, шунингдек, юк билан олиб ўтиш таъқиқланади. Ўрта ва қуйи даражадаги фитосанитар хавфга эга карантин остидаги маҳсулотларни визуал текшириш жараёнида инспекторларнинг ижобий хулосасига асосан, республика ҳудудига олиб кириш учун рухсат берилади. Фитосанитар талаблар бузилган тақдирда карантин остидаги маҳсулотларни олиб қўйиш, қайтариб юбориш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга асосан (Адлия Вазирлиги томонидан 2019 йил 31 октябрда №3191 рақами билан рўйхатдан ўтказилган) далолатномалар тузилади ва маҳсулот дарҳол йўқ қилинади.
Ўзбекистон Республикасига карантин ости маҳсулотларни импорт қилаётган юридик ва жисмоний шасхлар қуйидаги хужжатлар тақдим этишлари лозим:
– карантин рухсатномаси (нусхаси ёки тартиб рақами);
– экспорт қилувчи давлатнинг фитосанитария сертификати ёки ваколатли органнинг гувоҳномаси.
Ҳужжатларни текшириш жараёни қуйидагиларни ўз ичига олади:
– экспортёр давлатнинг фитосанитария сертификати ва карантин рухсатномасининг ҳаққонийлигини электрон тизим орқали солиштириш;
– экспортёр давлатнинг фитосанитария сертификатининг шакли ва таркибий қисми фитосанитар чора-тадбирлар бўйича халқаро стандартга (ФЧХС 12) мос равишда расмийлаштирилган бўлиши лозим;
– фитосанитария сертификатининг барча бандлари тўғри тўлдирилганлиги, унга имзо ва муҳр босилганлиги ҳамда ўсимликларнинг илмий (ботаник) номланиши лотин тилида ёзилганлиги;
–– экспортёр давлатнинг фитосанитария сертификати ва карантин рухсатномасидаги маҳсулотнинг номи тури билан мос келишини текшириш.
Қ. НИЗОМОВ,
А. ОТАХОНОВ,
Э. ОЛИМЖОНОВ,
вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси
ЎКЧМ инспекторлари.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти