Қисқа сатрларда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

23 November, 2024, 03:45

Қишлоқ хўжалиги

Қишлоқ хўжалиги: Наманган Жанубий Корея билан ҳамкорлик қилади

  • 12.Января.2023
  • 558

Жанубий Кореянинг  Буео-Гун  шаҳри маъмурияти делегацияси вилоятимизга ташриф буюрди. Меҳмонларни вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов қабул қилди. 

Учрашувда узоқ ва қисқа муддатли лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасига қизиқувчи ёшларни Жанубий Кореянинг деҳқончилик, уруғ етиштиришга ихтисослашган замонавий лабораторияларида ишлаб, малака ошириб келишлари борасида  келишиб олинди. 

Меҳмонларга Наманганнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мавжуд имкониятлари, айниқса, мева-сабзавот етиштириш, иссиқхоналарга ихтисослаштирилган кўплаб ҳудудлар ҳақида маълумотлар берилди.

– Бугунги кунда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг энг муҳим омили - бу замонавий технология ва албатта, инновацион имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳисобланади, – дейди делегация раҳбари, Кинг Сежонг институти қишлоқ хўжалиги сиёсати бўлими менежери Сео Жанг Вон. – Наманганнинг барча ҳудудларида соҳани ривожлантириш учун  тўла имкониятлар борлигига ишонаман. Икки томонлама ҳамкорлик  алоқаларини мустаҳкамлаш учун ўз ҳиссамизни қўшишдан  мамнунмиз. 

Кореяликлар Поп туманида ҳам бўлишиб, «ZAMIN GREEN-WORLD» замонавий иссиқхона мажмуасида иш жараёни билан танишдилар. Иссиқхоналар ташкил этишда юқори технологияларни ҳаётга татбиқ этишнинг икки томонлама  манфаатли ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамлаш масалалари юзасидан тажриба алмашилди. 
Умумий қиймати 61,6 миллиард сўм бўлган, 7 гектар майдонда барпо қилинган гидропоника усулидаги мазкур иссиқхона меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди ва ҳамкорликда ишлашга келишилди. 

Шоҳида ДАМИНОВА.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь