ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 36738
01 April, 2025, 06:09
Пайвандуст қаламча асоси узун пона кўринишида кесиб олинади. Пайвандуст понасининг асосий қисми пайвандтагдаги кесикка киритилади. Понанинг ярим овал шаклини эслатувчи бир оз қисми ёриқдан ташқарида қолдирилади.
Бу қолдиқ қисмлар пайвандуст ва пайвандтаг ўзаро битишиб кетиши учун қабариқ пўстлоқ ишлаб чиқариш манбаи вазифасини ўтайди. Бунда понани ёриққа шундай жойлаш керакки, пайвандуст ва пайвандтаг камбий қатламлари ўзаро туташишлари керак. Агар, қисмлар диаметрлари бир хил бўлса, понани ёриқнинг қоқ марказига жойлаштириш мумкин.
Агар пайвандуст диаметри бир оз кичикроқ бўлса, уни пайвандтагнинг бир томонига суриш орқали ҳар икки қисмдаги ёғоч ва пўстлоқ қатламларини ўзаро туташтириш керак.
Пайвандтагга тиқилган пона пайвандуст ўрнини ўзгартирмасликка ҳаракат қилиб, пайванд маҳкам ўраб боғланади.
Искана пайванд усулида ўрашни юқоридан паст га қараб бошлаш осонроқ кечади. Агар ўраш пастдан юқорига қараб бошланса, пайвандуст пона пайвандтаг ёриғидан итарилиб чиқиб кетиши мумкин, айниқса, сувли яшил ёғочли новдаларда.
Пайванднинг очилиб қолган барча кесик жойлари яхшилаб ўраб боғланади. Уйқудаги пайвандуст кесилган учларига боғ мумидан суртиш кифоя қилади.
Ўсиш жараёнидаги яшил пайвандуст қуриб қолишининг олдини олиш мақсадида, оддий қаламча пайванд мисолида таърифлангандек махсус полиэтилен пакет билан ҳимоя қилинади.
Расулжон Муйдинов,
Наманган вилояти ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ходими.
Copyright © 2025 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти