Қисқа сатрларда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

23 November, 2024, 06:07

Қишлоқ хўжалиги

ИССИҚХОНАДАГИ ҚЎШИМЧА ТАРМОҚ ФОШ ЭТИЛДИ

  • 29.Февраля.2020
  • 1132


Мажбурий ижро бюроси Янгиқўрғон тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тадбир мобайнида яшаш хонадонида иссиқхона ташкил этган фуқаронинг қилмиши фош этилди.

Гап шундаки, ходимлар томонидан туманнинг Ғалаба маҳалласида истиқомат қилувчи У.Д.нинг тўлов интизомига риоя этишлари ўрганилганда табиий газдан ноқонуний фойдаланаётгани маълум бўлди. “Ҳеч ким кўрмайди” дея у ҳовлисига барпо этган иссиқхонага ҳисоблагичдан ташқари қўшимча тармоқ тортиб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан бюронинг туман бўлими инспекторлари томонидан далолатнома расмийлаштирилди ва иссиқхона табиий газ тармоғидан узиб қўйилди.

Ҳозирда таъминотчи корхона етказилган зарар суммасини ҳисобламоқда.

Умуман олганда жорий йил январь ойи мобайнида туман бўлими томонидан электр энергияси, табиий газ тармоқларидан фойдаланиш билан боғлиқ 12 та хуқуқбузарлик аниқланган. Ушбу орқали истеъмолчиларнинг таъминотчи корхоналарга етказган зарари 51 млн. 450 минг 700 сўмни ташкил этган.

Авазбек РАҲМОНОВ,

МИБ Янгиқўрғон тумани бўлими бошлиғи.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь