ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34730
23 November, 2024, 05:15
Цитрус оқ қаноти - тенг қанотлилар туркумига, яъни алейродидлар оиласига киради. Вояга етган ҳашорат 1-2 мм узунликда, танаси оқ-сариқ ва икки жуфт оқ қаноти бор. Ҳашорат личинкалари дарахтларнинг яшил баргларида пупарийда қишлайди. Оқ қанот личинкасининг тўрт ёши пупарий деб аталади, у барг орқасига зич ёпишган ва усти мумсимон бўлади.
Баҳорда пупарийдан чиққан урғочи оқ қанотлилар урчигандан кейин баргнинг орқа томонига биттадан ёки тўп-тўп қилиб жами 60 тадан 250 тагача тухум қўяди. Тухум 23-25 даража иссиқликда ривожланади ва ундан 10-15 кунда “дайдичалар” деб аталадиган ҳаракатчан оқ сариқ личинкалар чиқади ҳамда барг орқаларига ёпишиб олиб озиқлана бошлайди. Улар учинчи тулашидан сўнг пупарийга айланади. Пупарий деярли овалсимон, сариқ тусда бўлади. Личинкалар уч-турт ҳафта, пупарий икки ҳафта давомида ривожланади.
Оқ қанот цитрус ўсимликларга асосан иссиқхоналарда зарар келтиради, ёзги мавсумда очиқ майдонларда ҳам зарари катта. Мандарин, лимон, апелсин, нок, кофе дарахти, олча, ёввойи ва япон сирени, хурмо, чой бутаси, лигиструмларни зарарлайди. Личинкалари баргнинг орқа томонига ўрнашиб олиб ширасини сўриб буриштиради. Барглар зараркунанда ажратган ширали чиқитлар билан қопланади. Уларнинг сиртида эса “капнодиум” қора замбуруғлар ривожланади. Бунинг натижасида баргларда нафас олиш ва фотосинтез жараёнлари қийинлашади. Натижада ўсимликлар ривожланиши сусайиб нимжон бўлиб қолади, ҳосилдорлик кескин пасаяйиб кетади. Цитрус оққаноти билан қаттиқ зарарланган ўсимлик қуриб қолиши ҳам мумкин.
Вилоятимиз ҳудудига четдан бу зарарли карантин организмларни кириб қолишининг олдини олиш мақсадида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари белгланган тартибда карантин назоратидан ўтказилиб, фитосанитар тоза бўлган маҳсулотларни вилоят ҳудудига киришга рухсат берилмоқда.
Цитрус оқ қанотини тарқалишининг олдини олиш учун қуйидаги чораларни амалга ошириш лозим:
1. Кўчатлар ва қаламчалар зарарланган жойдан олиб келинса “бромметил” фумигант воситаси билан зарарсизлантириш;
2. Зарарланган ҳудудлардан кўчат ва қаламчаларни ташишни таъқиқлаш;
3. Зарарланган худудларда Ўзбекистонда рухсат этилган сўрувчи ҳашаротларга яхши таъсир қиладиган химикатлардан фойдаланиш.
4. Иссиқхоналарда агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш.
Исмонхон ПЎЛАТОВ,
Вилоят ўсимликлар карантини давлат инспекцияси агроном инспектори
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти