ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34730
23 November, 2024, 05:47
Ўсимликлар карантин инспекцияси огоҳлантиради!
Ўзбекистон Республикаси Президенти 2018 йил 28 мартда “Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар туғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорда мамлакатимизда карантиндаги зарарли организмларни Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш, шунингдек, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга ошириш белгиланган.
Қишлоқ хўжалик махсулотларини чет давлатларга экспорт қилишда халқаро талаб ва меъёрларга жавоб берадиган сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш муҳим ўрин тутади.
Бугунги кунда вилоятимиз фермер ва дехқон хўжаликлари ҳамда аҳоли томорқаларида мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирилмоқда. Ҳозирги кунда қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлиги пасайиб кетишига ҳар хил зараркунандалар сабаб бўлмоқда.
Картошка куяси - капалаклар туркумининг ўйиқ қанотли куялар оиласидан мансуб бўлиб: картошка, помидор, бақлажон ва бошқа итузумдошлар оиласига мансуб ўсимликларга катта зарар етказувчи хавфли ҳашарот ҳисобланади.
Картошка куяси ўсимликларни далада, уларнинг ҳосилини эса омборхоналарда сақлаш даврида зарарлайди. Картошка куяси даладаги картошкани 48-69% гача, омборда сақланаётган картошкани эса 80-100% гача зарарлаши аниқланган.
Картошка куясининг капалаги кичкина, оч кулранг тусда бўлади. Тинч ҳолатда қанотлари елкасига йиғилиб туради, қанотларини ёйганда 12-
Қуртлар картошканинг барги, поя новдаси ва туганаги билан озиқланади. Қуртлар асосан юпқа пиллага ўралиб баргда, поя ичида ва тупроқдаги кесакларга ёпишиб ғумбакка айланади, ғумбаги жигаррангда бўлади. Картошка куясининг капалаги 6-19 кун яшаб, оталангандан сўнг 150-200 тагача тухум қўяди.
У эрталаб ва кечқурун қуёш ботгандан сўнг учади, кундузлари баргнинг остки томонида ва бошқа пана жойларда яшириниб ўтиради. Зараркунанда очик далаларда 5-чи ёш қурт ёки ғумбак шаклида қишлайди.
Картошка куяси ёзда очиқ шароитда, қишда эса омборхоналарда ривожланишини давом эттириб, йилда 7-9 та авлод беради. Шундан: 5-6 таси ёзда, 2-3 таси куз-қиш-эрта баҳор фаслига тўғри келади.
Картошка куясига қарши агротехник кураш чоралари:
а) Итузумдошлилар оиласига мансуб бўлмаган экинлар билан алмашлаб экиш;
б) Экиндан бўшаган ерларга механик ишлов бериш (чуқур ҳайдаш);
в) Зарарланган ўсимлик қолдиқларини ҳамда зарарланган картошка туганакларни даладан чиқариб йўқ қилиш.
Музаффар АҲМЕДОВ,
Наманган вилоят Ўсимликлар карантини Давлат инспекцияси Норин туман агроном инспектори
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти