Қисқа сатрларда

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

Ёшлар учун янги тарихий босқич: "Навбаҳор" ПФК академияси очилди

Қон бити — мевали дарахтлар кушандаси!

Диёра: мактабдан от фермасигача бўлган муваффақият йўли

Учқўрғонда ҳаво шари кўкка парвоз қилмоқда

04 June, 2025, 03:11

Қишлоқ хўжалиги

КОЛОРАДО ҚЎНҒИЗИГА ҚАРШИ ҚАНДАЙ КУРАШИЛАДИ?

  • 08.Июня.2021
  • 1729

Дастлаб Америка Қўшма штатларининг Колорадо штатида тарқалган Колорадо қўнғизи  ашаддий зараркунандалардан бири ҳисобланади.

Тупроқнинг 20-50 см чуқурлигида қишлайдиган ҳашарот апрель ойида  ўсимликларга зарар етказишни бошлайди.
Урғочилари барглар орқасига ва ўсимлик қолдиқларига тўп-тўп қилиб тухум қўяди. Битта урғочи қўнғиз 500-800 та, баъзида эса 2400 гача тухумлаши мумкин. 
Тухумларининг ривожланиши 3-5, ғумбагиники эса 6-9 кундир. Қуртлари  20 кун атрофида ўсимликлар барги билан озиқланиб, тупроқда ғумбакка айланади. 1-2 ҳафтадан сўнг пайдо бўлган ёш қўнғизлар  ҳам дарров тухумлашга киришади.

Колорадо қўнғизи картошка, помидор, бақлажон, тамаки, қалампир, ёш терак ва  итузумсимон ўсимликларга зарар етказади. Бир туп картошкага ўртача 20-40 қурт ва қўнғиз тўғри келганда,  ўсимлик баргининг ярмисини еб, ҳосилдорликни 2-3 мартага камайтиради. Барги тўлиқ еб битирилган ўсимликлар ҳосили эса 10 мартагача озайиши мумкин. 
Ўзбекистонда об-ҳаво шароитига қараб 2-4 марта насл берадиган ушбу зараркунандага қарши кураш чораларини ўз вақтида кўриш керак.  Чунки қўнғизлар бир экин майдонидан иккинчисига учиб ўтиб,  жудаям тез тарқалади. 

Кураш жараёнида қуйида номлари санаб ўтилган препаратлардан бири 500-600 л/га сувда аралаштириб пуркалади:
Детсис – 0,5 л/га;
Карате – 0,35 л/га;
Суми-Альфа – 0,5 л/га;
Бензофосфат (фозалон) – 2,0 кг/га;
Регент – 20-25 кг/га;
Нурел Д – 0,7 л/га.

Кимёвий ишлов бериш жараёнини барча далаларда бирданига олиб бориш мақсадга мувофиқдир.

Фарҳод САМАДОВ, 
вилоят ўсимликлар карантини давлат инспекцияси инспектори.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь