Қисқа сатрларда

Қонунчиликдаги ўзгариш суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун қулай шароитлар яратади

Коррупция – давлат ва жамият тараққиётининг кушандаси

Мобиль видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиш билан боғлиқ процессуал қонунчилик такомиллаштирилди

Суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун қулай шароитлар яратилади

Наманганда мактаб ўқувчиси отасига автомашина совға  қилди

30 April, 2025, 08:19

Қишлоқ хўжалиги

«Кунига 250-300 минг сўм харажат, 1 миллион 700 минг сўмгача даромад бор» – мингбулоқлик Дилшод Набиев

  • 19.Марта.2024
  • 564

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги Ишчи гуруҳи Мингбулоқ туманида бўлиб турибди.

Ўрганишлар давомида Қўғоликўл маҳалласидаги «Тегирмон» кўчасида яшовчи Дилшодбек Набиев 700 та ғоз парваришлаётгани маълум бўлди.

Бундан беш йил аввал ушбу фаолиятни атиги уч бош ғоз билан бошлаган йигит бугун кунига 150 та тухум олиб, донасини 12 минг сўмдан сотяпти. Энг асосийси, харидорлар тухумни уйидан кўтарасига олиб кетишади. Ғоз гўшти ҳам харидоргир.

– Ғоз ажойиб парранда экан. Парвариш учун кунига икки юз эллик, уч юз минг сўм харажат, бир ярим, бир миллион етти юз минг сўм даромад бор, – дейди у.

Вилоят раҳбари ёш тадбиркорнинг келгуси режалари билан танишди. Уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қишлоқ жойларида бу каби тажрибаларни оммалаштириш лозимлигини таъкидлади.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь