Қисқа сатрларда

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

Мен ҳали кўп чемпион бўламан! – мингбулоқлик Нурхон Қурбонова шундай қатъий фикрда

Ахсикент – Марказий Осиё тарихи тамаддуни

Хусусий ажримлар низоларнинг олдини олади

Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаев вилоятдаги сайловга тайёргарлик ишлари билан танишди

05 October, 2024, 05:42

Қишлоқ хўжалиги

Кўсак қуртига қарши курашни кечиктирмаслик зарур

  • 19.Июля.2024
  • 398

Кўсак қурти бир неча турдаги ёввойи ва маданий ўсимликлар билан озиқланади. Энг хуш кўрадиганлари – помидор, маккажўхори, ғўза, дуккаклилар ва бошқа бир қанча ўсимликларни зарарлаши мумкин.

Кичик ёшдаги қуртлар дастлаб ғўзанинг юқори қисмидаги баргчалари, кейинчалик ёш шоналарини, ўрта ёшдаги қуртлари эса, шона ва гулларни, катта ёшдагилари тугунчалар ва кўсакларни ейди. Зарарланган шона, гул ва тугунчалар қуриб, тўкилади. Кўсакларнинг шикастланган қисмларига сапрофит замбуруғ ва бактериялар тушиб, уларни чиритади, толанинг сифатини бузади.

Кўсак қурти капалакларини аниқлаш учун ғўза шоналаш даврида далага 5 гектарга 1 донадан феромон тутқич жойлаштирилади. 

Кўсак қуртининг ҳар бир авлодига қарши ҳар бир феромон тутқичга, бир кечада 2-4 капалак илиниши билан, трихограмма тарқатила бошланади. Бунинг учун 1 гр кушандани 1 гектарга (400 нуқтага) 5м х 5м тизимда тарқатиб чиқилади. Яна 3-4 кун оралатиб ҳар авлодига қарши 3-4 марта кушанда тарқатилади.

Кўсак қуртининг ўрта ва катта ёшдаги қуртларига қарши 1:5, 1:10, 1:20 нисбатда бракон энтомофаги тарқатилади.

Бракон зарарлаган битта кўсак қуртида 20-25 тагача бракон личинкаси ривожланиши мумкин. Бракон зараркунанданинг ҳар бир авлодига 1:20, 1:10, 1:5 нисбатларда 1-2 марта 5-6 кун оралатиб тарқатилади. Далага чиқариб қўйишда бракон энтомофагини 3 литрлик шиша банкаларда 1 гектарга етадиган миқдорда биомаҳсулот олинади. Ҳар нуқта оралиғида 1-2 минут банка оғзи очилган холда ушлаб турилади.

Ўртача ҳар 100 туп ғўзада кўсак қурти 8-10 тадан ошганида кимёвий ишлов ўтказилади. Бунда ишлов илмий асосланган муддатларда, яъни капалаклари қийғос тухум қўйиб, кичик ёшлик қуртлари пайдо бўлганида ўтказилиши керак. Бу юқори самара олиш гаравидир. Далада ўрта ва катта ёшлик қуртлар пайдо бўлган бўлса, юқори самарани олишнинг гарави эмамектин бензоат ёки рухсат этилган кимёвий препаратларни ишлатиш зарур.

Дилафрўз АБДУҒАНИЕВА,

Наманган вилояти ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси инспектори

Энг кўп ўқилганлар

Календарь