Қисқа сатрларда

Аҳолига сифатли ва арзон қўй гўшти етказиб берилади

Иссиқхона 80 миллиондан зиёд даромад келтирмоқда

Кенгаш доимий комиссиялари тасдиқланди

Янги таҳрирдаги Конституция Наманганда қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳитни янги босқичга олиб чиқди

МИБ ходимлари «Яшил макон»га ҳисса қўшмоқда

03 December, 2024, 01:14

Қишлоқ хўжалиги

Маҳсулот жаҳон бозорига чиқарилади

  • 28.Августа.2022
  • 832

Поп туманида «Zamin Greеn World» МЧЖ  томонидан замонавий иссиқхона мажмуаси ишга туширилди. 8 гектар майдонда бунёд этилган мазкур иссиқхонага 61,6 миллиард  сўм маблағ йўналтирилди. 

Туманда озиқ-овқат маҳсулотлари узлуксизлиги ва нарх-навонинг  барқарорлигини таъминлаш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш ният қилинган иссиқхонада 100 нафар доимий, 150 нафар мавсумий иш ўринлари яратилди. Аҳамиятлиси, бу ерга асосан «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турувчилар ишга қабул қилинди. 

– Иссиқхонадаги ускуна ва жиҳозларни Туркия ва Испаниядан олиб келдик, – дейди корхона раҳбари Абубакир Мамадалиев. – Иссиқхонада гидропоника усулида Германиядан келтирилган «Хужимаро» навли помидор маҳсулоти етиштирилиб, йил давомида икки марта гектаридан 250 тоннадан ҳосил олинади. Иссиқхонанинг йиллик қуввати 3500 тоннани  ёки 10,5 миллион долларни ташкил этади. Етиштирилган маҳсулот Россия ва Европа давлатларига экспорт қилинади. 

Очилиш маросимида вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов сўзга чиқиб, мамлакатимизда  Президентимиз томонидан  барча соҳалар қатори тадбиркорлик ва инвестиция  соҳасига берилаётган эътибор натижасида жойларда янги  дастурлар амалга оширилаётганлиги ва минглаб юртдошларимиз иш билан таминланаётганлигини мамнуният билан эътироф этди. 

Шоҳида ДАМИНОВА.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь