ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34730
23 November, 2024, 06:52
Пуфаксимон қоракуя (Ustilago maydis) (DS) Corda, Ustilago zeae Unger) замбуруғи маккажўхорида энг кўп тарқалган касаллик ҳисобланади.
Замбуруғ ҳаво орқали юқиб, маккажўхори сўтаси, попуги, пояси, барги ва баъзан илдизи бўғзини зарарлайди. Касалланган органларда оқимтир доғ ҳосил бўлиб, турли катталикдаги пуфакка айланади. Ўсимлик яхши ривожланмайди.
Ушбу касаллик маккажўхори экилган бутун ҳудудларда учрайди ва ўсимликнинг 3-4 чин баргли даврида кузатила бошлайди.
Касал механик йўл билан ўсимлик танасига етказилган зарар, яъни кесилган ёки танасининг очилган қисмлари орқали, шунингдек касалланган тупроқ ва ўсимлик қолдиқларидан юқади.
Вирус қумли ва иссиқ тупроқларда 8 йилгача яшовчанлик хусусиятини сақлаб қолади. Касалликка чалинган ўсимлик қолдиқларини еган чорва ҳайвонлари гўнги билан такроран далага қайтади.
Касалликнинг ривожланишида ёғингарчилик катта аҳамиятга эга. Ёғингарчилик ёзда бўлса, касаллик кўп кузатилади. Ёғингарчиликдан сўнг қуруқ қуёшли ёки енгил булутли кунлар касалликнинг ривожланишига сабабчи бўлади.
Қурғоқчил ҳудудларда мос бўлмаган усуллар билан амалга оширилган суғориш ҳам касалликни чақиради. Унинг юқиши учун қулай иссиқлик 18-21 °C ҳисобланади. Касаллик шаклланиши бир ёки бир неча ҳафта давом этиши мумкин. Ҳаддан ташқари кўп азотли ёки қишлоқ хўжалиги ўғити фойдаланилган майдонларда кўпроқ кузатилади.
Маккажўхори чангсимон қоракуяси(Ustilago maydis)нинг зарари ўсимликнинг бутун тупроқ устки қисмида: барг, поя, сўта, попук ва эркак гулларда кузатилади. Бу қисмларда бўртмалар ҳосил бўлади. Бўртмалар олдин қаттиқ порлоқ, кулранг оқ рангли зар билан қопланади, ривожланган сари зар сарғаяди, устида ёрилиш юзага келади ва ичида мавжуд қора чанг шаклида споралар атрофга тарқалади.
Иқлим шароитларига, турига ва ўсимликда мавжуд бўлган жойга боғлиқ бўлиб бўртма турли катталикка эга бўлади. Сўта, рўвак ва бўғимларга кўпроқ зарар етказади. Эрта даврдаги кучли юқиш ўсимликнинг нобуд бўлиши ва сўта чиқмаслигига сабабчи бўлади. Маҳсулотнинг сифати пасайиб, ҳосил камаяди.
Касаллик кузатилган жойларда камида 3-4 йил маккажўхори экмаслик лозим. Алмашлаб экиш амалга оширилиши зарур. Сертификатли уруғлар ва чидамли турлардан фойдаланиш керак бўлади. Жуда эрта ва жуда кеч экмаслик, кўп азотли ўғитдан фойдаланмаслик, чопиқ ишларини вақтида ва мувофиқ усул билан амалга ошириш зарур. Ўсимликка зарар берувчи ва маккажўхори учун созланмаган ўсимликларга урилиб зарар етказувчи ёмғирлаб суғориш усулидан фойдаланмаслик зарур.
Ўсимликларнинг яраланиши муҳим бўлгани учун ҳашаротларга қарши курашиш лозим. Чангсимон қоракуя халтачалари ривожланмасдан кесиб йўқ қилиниши, касалликли ўсимлик қолдиқлари ва бўртмалари (галлар) жуда чуқурга кўмилиши ёки оловда куйдирилиши лозим.
Касалликка қарши таъсирли кимёвий кураш усули мавжуд эмас.
М. Дадабоев,
М. Абдумуталов,
Наманган вилояти ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Наманган ТИФ назорат маскани инспекторлари.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти