Қисқа сатрларда

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

Ёшлар учун янги тарихий босқич: "Навбаҳор" ПФК академияси очилди

Қон бити — мевали дарахтлар кушандаси!

Диёра: мактабдан от фермасигача бўлган муваффақият йўли

Учқўрғонда ҳаво шари кўкка парвоз қилмоқда

04 June, 2025, 04:22

Қишлоқ хўжалиги

МЕВА ДАРАХТЛАРИ ШОХ-ШАББАСИГА ШАКЛ БЕРИШНИ БИЛАСИЗМИ?

  • 12.Января.2021
  • 1090

Фойдали маслаҳат

Дарахт шоҳларига шакл беришда етакчи шоҳ билан шоҳ-шабба ўртасидаги боғликларни сақлаб қолиш зарур. Марказий шоҳ доимо биринчи тартибдаги шоҳчалардан 20-25 см. узунроқ бўлиши, биринчи тартибдаги шоҳчалар ҳам иккинчи тартибдагилардан шунчага узунроқ бўлиши керак. Асосий шоҳ ёнида ўсувчи рақиб шоҳлар кесиб ташланади.

Агар рақиб шоҳ асосий шоҳдан кучлироқ ва яхшироқ йўналган бўлса, рақиб шоҳ қолдирилиб, асосий шоҳ кесиб ташланади ёки эгиб қўйилади. Шоҳ-шаббаси тор пирамидал шаклдаги навларнинг шоҳ-шаббасини кенгайтириш учун биринчи тартибдаги асосий шоҳлар иккинчи тартибдаги ташқи ён шоҳлар устига ўтказилади ва ўсиш бурчагини кенгайтириш мақсадида пастга эгиб қўйилади.

Шоҳ-шаббаси ёйиқ олма навларининг биринчи тартибдаги шоҳларини иккинчи тартибнинг юқорига қараб йўналган шоҳлари устига ўтказилади. Шоҳ-шаббанинг асосий шоҳларига шакл берилгандан сўнг марказий етакчи тана 45 градус бурчак остида якка ўсган ён шоҳ баландлигида кесилади.

Элёрбек УСМОНОВ,

Наманган вилояти Ўсимликлар карантини Давлат инспекцияси агроном-инспектори

Энг кўп ўқилганлар

Календарь