Қисқа сатрларда

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

Мен ҳали кўп чемпион бўламан! – мингбулоқлик Нурхон Қурбонова шундай қатъий фикрда

21 November, 2024, 07:13

Қишлоқ хўжалиги

Наманган яна бир халқаро кўргазмага мезбонлик қилмоқда

  • 22.Ноября.2023
  • 537

Янги Наманган туманидаги «Ёшлик барака» бозорида водийда илк бор халқаро зотдор ҳайвонлар ва паррандалар кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. 

Тантанали очилиш маросимида сўз олган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов Наманганда сайёҳларни ўзига жалб этувчи фестиваллар сони кўпайиб бораётганини айтиб, ушбу кўргазмали тадбир ҳам чорвачилик ва паррандачилик борасида ўзаро тажриба алмашиш, зотдор ҳайвонлар ва паррандаларни кўпайтириш баробарида соҳага илмий ёндашувни олиб кириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, сифатли гўшт-сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга хизмат қилишини таъкидлади.

Рамзий ленталар қирқилгач, иштирокчилар кўргазмадан ўрин олган зотли ҳайвонлар ва ноёб паррандаларни кўздан кечиришди. 

Мазкур нуфузли тадбирда 250 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар 1000 дан ортиқ чорва ҳайвонлари ва паррандалар билан иштирок этмоқда. Хусусан, қўшни республикалар, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон давлатларидан чорвачилик ва паррандачилик билан шуғулланадиган йирик тадбиркорлар ташриф буюришган.

Эслатиб ўтамиз, кўргазмада «Энг зотдор қўй»; «Энг зотдор новвос (буқа)»; «Энг зотдор от» номинациялари таъсис этилган. Ғолибларга барча номинациялар бўйича 1-ўрин учун 30 миллион, 2-ўрин учун 20 миллион, 3-ўрин учун 10 миллион сўм пул мукофотлари белгиланган. Шунингдек, паррандачилик ва бошқа йўналишлар ғолибларини ҳам қимматбаҳо совғалар кутмоқда. 

Давлатобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Энг кўп ўқилганлар

Календарь