Қисқа сатрларда

«Гуллар фестивали»га тайёргарлик бошланди

Наманганда мактаб ўқувчиси ойига 30 миллион сўм даромад олмоқда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

23 November, 2024, 09:00

Қишлоқ хўжалиги

НИДЕРЛАНДИЯДАН НАМАНГАНГА ИККИ ВАГОН ҚОРАМОЛ КЕЛЯПТИ

  • 19.Мая.2020
  • 1174

Нидерландиядан иккита юк вагонида Ўзбекистонга 64 бош қорамол жўнатилди. Чорва моллари етти кун давомида Ўзбекистонга етиб келади.

Чорва моллари Нидерландиянинг “Ван дер Плуг Интернэшнл” компанияси томонидан юборилган бўлиб, Наманган вилоятида ташкил этиладиган йирик сут фермаси учун мўлжалланган. Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчиси Дилёр Ҳакимов Нидерландия компанияси раҳбари Альберт Ван дер Плуг билан учрашди ва ўзбекистонлик шериклар билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Тадбиркор ўз фаолиятида Европа технологиялари ва билимларини жорий этишдан манфаатдор бўлган Ўзбекистон фермерлари ва компаниялари билан ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини билдирди. Альберт Ван дер Плуг таъкидлашича, унинг компанияси Нидерландия тажрибаси ва технологияларидан муваффақиятли фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини оширишга интилиб келаётган ўзбекистонлик ишбилармонлар билан ҳамкорлик алоқаларига эга.

— Биз Ўзбекистон бозорида 25 йилдан буён фаолият юритиб келамиз, — деди нидерландиялик бизнесмен. — Бугун Дилёр Ҳакимов билан Ўзбекистонга иккита юк вагонида қорамол жўнатиш тадбирида қатнашдик. Бу Наманган вилоятидаги шерикларимизга етказиб берилаётган чорва молларининг иккинчи жўнатмаси. Кейинги ҳафта яна бир неча юзта қорамол жўнатиш кўзда тутилган. Шу ўринда Ўзбекистонда чорвачиликни ривожлантириш учун катта имконият мавжудлигини таъкидламоқчиман. Мамлакатда чорвачилик ва қайта ишлаш саноатини ривожлантириш учун ажойиб ўтлоқлар, яхши иқлим бор. Шунинг учун зотдор қорамолларни Жиззах, Самарқанд, Тошкент, Бухоро ва Андижон вилоятларига ҳам етказиб беришни режалаштирганмиз.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь