Қисқа сатрларда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

23 November, 2024, 03:07

Қишлоқ хўжалиги

«Оқ олтин» мавсуми бошланди

  • 05.Сентября.2022
  • 1746

Вилоятимизда яхши ниятлар билан пахта теримига киришилди. 2022 йилда вилоят бўйича 1 минг 193 та фермер хўжалигининг 63 минг 406 гектар майдонларида ҳар гектардан 37,2 центнердан, жами 235 минг 624 тонна пахта хомашёси териб олиш режалаштирилган. Олтита кластер ҳосил қабул қилишга шай ҳолатда.

Тўрақўрғон туманидаги «Аҳмаджонов Абдуллажон» фермер хўжалигида жорий йил ҳосилини тез ва уюшқоқлик билан йиғиштириб олишга бағишланган семинар бўлиб ўтди. 
Унда вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов, туманлар ҳокимлари ва уларнинг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар раҳбарлари, нуронийлар иштирок этди.
Тўрақўрғонда 4 минг 269 гектар майдонда пахта етиштирилган. Эрта баҳордан қилинган меҳнат маҳсули чаққон қўлларга маҳтал бўлиб турибди. Пахтанинг давлат харид нархи ошгани деҳқонларни ҳам, теримчиларни ҳам руҳлантириб, шижоат билан меҳнат қилишга чорламоқда.
Семинарда жонлиқ сўйилиб, эҳсон дастурхони ёзилди. Вилоят ҳокими раҳбарлигида пахтазорга кирилиб, нуронийлар ҳамроҳлигида терим бошлаб берилди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган сурат.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь