ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34730
23 November, 2024, 05:07
Олхўри мева қурти (Grapnolitha furebrena Th) капалаклар (Lepidoptera) туркумига, барг ўровчилар (Тоrticidae) оиласига мансуб ҳашарот олигофаг.
Бу ҳашарот олхўридан ташқари, ўрик, олма, шафтоли ва гилосни зарарлайди. Олхўри ва олма қуртининг ҳаёт кечириши бир-бирига ўхшаш, аммо олхўри қурти данакли меваларга зарар етказади. Қуртлар меванинг эти билан озиқланганда ўтказувчи тўқималар бузилиб, мевалар қуриб тўкилади. Зарарланган жойда қуртларнинг экскрименти (ахлати) кўриниб туради.
Қуртнинг капалаклари қанотларини ёйганда 12-15 мм га етади, олдинги қанотлари кулранг-қўнғир, бинафша тусда товланади. Орқа қанотларида қўнғир-кулранг узун ҳошияси бор. Тухуми яшил-оқ тусда, 0,7 мм катталикда. Қурти 12-15 мм, кичик ёшда оқиш, вояга етганда қизғиш, пастки томони пушти рангда бўлади. Ғумбагининг катталиги 6-8 мм бўлиб, сарғиш-қўнғир тусда бўлади. Вояга етган қуртлар қалин пилла ичида асосий тананинг пастки қисмида (тупроқдан 15-20 см баландликда) ва ўсимлик қолдиғи орасида қишлайди.
Эрта баҳорда фойдали ҳароратлар йиғиндиси 105-120°С (пастки нуқта 10°С) бўлганда май ойининг бошларида ғумбаклардан капалаклар учиб чиқади. Капалаги 4-15 кун яшайди, лекин шу даврда олхўри ғўрасига 40-85 тагача тухум қўяди.
Тухумдан чиққан қурт мевани тешиб киради. Кемириб ичкарига кирган жойда елим ҳосил бўлади. Иккинчи авлод берадиган капалаклар олхўри гуллагандан кейин 1,5-2 ой ўтгач учиб чиқади.
Иккинчи авлод қуртлари олхўрининг “Исполинская” каби кечпишар навларига кўп зарар етказади. Личинкаси 17-30 кун озиқланиб, тупроқнинг юза қатламида ёки ўсимликлар қолдиғи остида ғумбакка айланади. Ғумбаги 10-12 кунда ривожланади. Олхўри қурти йилига икки марта авлод беради. Қуртлар совуққа чидамсиз бўлиб, қишда уларнинг 60-70 фоизи қирилиб кетади. Илдиз бўғзига яқин жойда пўстлоқ ковакларида ёки тупроқнинг юза қатламида пилла ичида етук қурт ҳолида қишлайди. Н
Олхўри боғларидаги турли ўсимликлар ва бегона ўтлар қолдиғини йўқотиш, ерга тез-тез юза ишлов бериш, тўкилган меваларни вақти-вақти билан териб олиш, қуртлар пайдо бўлган даврда 16-18 кун оралатиб, ҳар бир авлодига қарши 1-2 марта рухсат этилган препаратлардан кимёвий ишлов бериш керак.
Яшнарбек ТУРСУНБОЕВ,
Наманган вилоят ўсимликлар карантини Давлат инспекцияси инспектори.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти