Қисқа сатрларда

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

Ёшлар учун янги тарихий босқич: "Навбаҳор" ПФК академияси очилди

Қон бити — мевали дарахтлар кушандаси!

Диёра: мактабдан от фермасигача бўлган муваффақият йўли

Учқўрғонда ҳаво шари кўкка парвоз қилмоқда

03 June, 2025, 01:21

Қишлоқ хўжалиги

Қон бити — мевали дарахтлар кушандаси!

  • 17.Апреля.2025
  • 35

Қон бити — асосан олма дарахтининг илдизи, новда ва танаси, пўстлоқ ёриқлари ва зарарланган жойларига ўрнашиб олиб, дарахт ширасини сўради. Зарарланган жойларда шиш пайдо бўлиб, кейинчалик ёрилиб кетади. Натижада дарахт ёки кўчат яхши ривожлана олмай, қийшаяди, мўрт бўлиб қолади. 

Қон бити қанотсиз урғочисининг катталиги 2-2,5 мм., тухумсимон-эллипс кўринишда, қизғиш қўнғир рангда, усти оқ момиқсимон ғубор билан қопланган, қанотли урғочисининг катталиги 2,5-3 мм. бўлиб, вояга етган қон бити ва унинг личинкалари илдизда, илдиз бўғзида, қисман тананинг   ёриқларида қишлайди. 

Зараркунанда сув ёки кўчат орқали тарқалади. Қон бити тушган ёш ниҳоллар кўпинча қуриб қолади. Катта дарахтлар эса кучсизланиб, ҳосилдорлиги 25-30 % га камайиб кетади. Қон бити 17-20 та авлод бериб, 1 та урғочи 1 мавсумда 20-150 та тирик личинка туғади.

Кураш чоралари: Қон битининг кўпайишига йўл қўймаслик ва дарахтларни касалликлардан сақлаш учун олма дарахтларининг кесилган ва чақаланган жойларига ёғ билан боғ қоришмаси ёки лойқа лой суркаб қўйилади. Қон бити тушган боғ ва кўчатзорлардан кўчатларни фумигация қилмасдан олиш ярамайди. Куртаклар бўртиш вақтида қишлаётган зараркунандаларга қарши ёғли препаратларни пуркаш энг самарали усул ҳисобланади.

Куртаклар бўртиш вақтида минерал мойлар билан таркибида хлорпирифос ёки диазинон бўлган воситаларни аралаштириб ишлов берилади.

Кимёвий усул:
1. Апплауд 25% н.кўк – 1 кг/га.
2. Карбофос 50% эм.к – 1,0-3,0 л/га (Фуфанон).
3. Би-58 янги 0,8-2,0 л/га (Блитц, Данадим Эксперт, Димет).

Қаҳрамон НИЗОМОВ,
вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг чегара маскани давлат инспектори.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь