Қисқа сатрларда

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

Ёшлар учун янги тарихий босқич: "Навбаҳор" ПФК академияси очилди

Қон бити — мевали дарахтлар кушандаси!

Диёра: мактабдан от фермасигача бўлган муваффақият йўли

Учқўрғонда ҳаво шари кўкка парвоз қилмоқда

03 June, 2025, 12:24

Қишлоқ хўжалиги

Ҳосил ўн тоннадан кам эмас

  • 06.Июля.2023
  • 1013

Норин туманининг  Хўжақўрғонча маҳалласида яшовчи Абдусаттор  Оқйўлов бу йил 64 ёшни қаршилади. 

У ўтган умри давомида ҳаётнинг ўнқир-чўнқирларида  тобланди. Баъзан ёшлик қилиб адашди. Тушуниб етдики, меҳнат қилган кам бўлмайди. Элу юртга, маҳалла-кўйга хизмат қилган  ҳурмат, барака топади. 5,2 гектар дала  кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида  52 нафар фуқарога 0,10 га.дан бўлиб берилди. Ерга ким нима экин турини хоҳласа ўшани экди. Натижада экинлар парваришида қийинчиликлар  кузатилди. Айниқса, суғоришда тортишувлар  кўзга ташланди. Шунда, маҳалладошларга ке-йинги гал  бир хил экин уруғини қадашни, рози бўлишса, далани оби-тобига қараб сувини ҳам қўйиб бериши мумкинлигини айтди. Таклиф барчага маъқул келди.

Эрта баҳорда  кунгабоқар уруғи экилди. Абдусаттор кетмонини елкага олиб, агат оралади. Бирор қарич ер ҳам оби-ҳаётга қонмай қолишига йўл қўйилмади. Маҳалладошлари эса ишнинг сифатига қараб уни рози қилишди. Натижада кенг далада тўлиқ карталар ҳосил қилинди. Сариқ гуллардан гулчамбар таққан далани оралаган киши борки, Абдусаттор номига: «Отангга раҳмат», – дея олқишлашдан ўзини тиёлмади. 

Бугунга келиб салкам оштовоқдек кўриниш касб этган кунгабоқар бошлари уйилажак мўл-кўл ҳосилдан дарак бермоқда. 

– Абдусаттор Оқйўловнинг  фидойи меҳнатлари боис маҳалладошларимиз мавжуд майдондан энг камида ўн тоннадан зиёд кунгабоқар ҳосили йиғиштириб олиши хом-чўт қилинмоқда. Бу Президентимиз томонидан аҳолининг турмуш фаровонлиги йўлида  амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ёрқин самарасидир, – дейди уста деҳқон Турсунбой Шайххўжаев.

(суратда: Абдусаттор Оқйўлов).

Равшанбек  МИРЗАОЛИМОВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь