ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34794
26 November, 2024, 10:38
Қовун пашшаси 2000 йилдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида аниқланди. Бугунги кунда бу зараркунанда барча вилоятларда учраб, личинкаси асосан қовунни ҳамда кам миқдорда тарвуз, ошқовоқларга сезиларли зарар етказмоқда.
Сохта ғумбаги тупроқда қишлайди. Баҳорда қовун гуллаш пайтида пашшалари уча бошлайди. Урғочилари 6-8 кундан сўнг мева пўсти остига 1 тадан тухум қўя бошлайди. Пашшалари 2 ойгача яшайди. Битта урғочиси жами 120 тагача тухум қўяди. Тухумдан чиққан личинкалари қовун мағзи ва уруғлари билан озиқланиб, вояга етгандан сўнг чиқиб тупроқда ғумбакка кетади. Зарарланган қовунлар чириб кетади. Қовун ҳосилларини 100% гача зарарлаши мумкин. Йилига 2-3 марта авлод бериб ривожланади.
Қарши кураш чоралари:
Агротехник: далада чириган қовунларни йиғиб олиб йўқотиб (кўмиб) ташлаш; ерни чуқур шудгор қилиш; эртапишар навларни эрта муддатларда экиш (пашша фақат энди пайдо бўлган меваларни зарарлайди, пўсти қотган меваларга тухум қўя олмайди).
Кимёвий:
Ҳурматли деҳқон, фермер хўжалик раҳбарлари ва аҳоли томорқаси эгалари мўл-кўл, сифатли ҳосил етиштириш учун юқорида кўрсатиб ўтилган карантин зараркунандага қарши агротехник ва кимёвий курашиб, уларни ўз вақтида аниқлаб, кўпайишига йўл қўймай қарши кураш чораларини кўришингизни сўраймиз. Бу билан сиз вилоят ва туманларимизни фитосанитар тозалигини таъминлашга ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз.
Қ. НИЗОМОВ,
А. ОТАХОНОВ,
Э. ОЛИМЖОНОВ,
вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси ЎКЧМ инспекторлари.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти