Қисқа сатрларда

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

Мен ҳали кўп чемпион бўламан! – мингбулоқлик Нурхон Қурбонова шундай қатъий фикрда

21 November, 2024, 11:06

Қишлоқ хўжалиги

Пиллакорлар рағбатлантирилди

  • 18.Июля.2022
  • 869

Наманган шаҳридаги «Диёр» тантаналар мажмуасида пиллачилик фидойиларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлди.

Маросимда вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов пиллакорлар, кластер ва фермер хўжаликлари ҳамда агропилла жамиятлари фаолларини қутлаб, уларга қимматбаҳо эсдалик совғаларини топширди. 

Жорий йилда вилоят пиллакорлари 2030 тонна «кумуш тола» етиштириб, шартномавий режани ортиғи билан бажардилар. Вилоятдаги 2 минг 437 та фермер хўжалиги ва 7 минг 423 нафар касаначи билан шартномалар, ўз навбатида ипак қурти боқиб, ҳосил етказиб бериш юзасидан 65 минг 931 нафар қурт боқувчи ўртасида меҳнат шартномалари тузилди. Биринчи ва иккинчи мавсумда 35 минг 351 қути ипак қурти парваришланиб, ҳар қутидан ўртача 57,4 килограммдан пилла ҳосили етиштирилди. Шартномавий режа 101 фоизга бажарилиб, ўтган йилга нисбатан 130-140 тоннадан зиёд ҳосил кўтарилди.

Бу муваффақиятда 65-80 килограммдан ошириб ҳосил кўтарган Норин туманидаги «Фозилжон қизи Зулхумор», Поп туманидаги «Зиёрат Поп», Чуст туманидаги «Наби Собир», Наманган туманидаги «Тепақўрғон ЛХС», Чортоқ туманидаги «Отабек Сулаймонқул Жасур», Учқўрғон туманидаги «Абдулҳамид ота», Мингбулоқ туманидаги «Мингбулоқ обод замин», Тўрақўрғон туманидаги «Чорбоғ замин гулшани» сингари фермер хўжаликларининг залворли меҳнатларини алоҳида қайд этиш лозим. Айниқса, 35 мингдан ортиқ хонадондаги уй бекаларининг мавсум давомида бандлиги таъминлангани ҳам айни муддао бўлди. 

– Ҳар бир пиллакор меҳнатига яраша рағбат топса, янада астойдил ишлашга, янги марралар сари интилишда куч-қуввати, ғайрати жўш ураверади, – дейди Янгиқўрғон туманидаги Қўриқ маҳалласида яшовчи касаначи Сайдарали Эргашев. – Якунланган мавсумда тўққиз қути ипак қурти боқиб, давлатга 1,2 тонна пилла топширдик. Бунда уч гектар майдонда тутчилик плантацияси ташкил этганимиз ва оилавий асосда иш олиб борганимиз яхши самара берди. 35 миллион сўм даромад олдик.

Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Агросаноат комплекси раҳбари Шуҳрат Ғаниев иштирок этди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь