Қисқа сатрларда

Ғўзанинг вилт касаллиги

Анор шираси – хавфли заракунанда

Ахсикентда I-II асрларга оид кўзача бутун ҳолатда топилди

Наманган вилоятидаги натижалар ва янги лойиҳалар ҳақида ахборот берилди

Президент мактаби: синовлар бошланди

14 July, 2025, 01:45

Қишлоқ хўжалиги

Помидор кўчати парвариши

  • 04.Июня.2025
  • 338

Кальций ўсимликнинг хужайра девори ва тўқималарини мустаҳкамлайди. У яна инфекциялар, совуқ уриши ва бошқа зарарланишдан ҳимоялайди.

Кальций етишмаслиги натижасида ўсимлик яхши ўсмайди, кучли етишмаслигида эса ўсимликларнинг юқори барглари буралиб, оч-яшил тус олади, ниҳолларнинг ривожланиши секинлашади, ёш баргларда некроз доғлар пайдо бўлади, ўсимлик ва мева тўқималари юмшайди. Натижада меваларнинг пишиб етилиши ва сақлаш даврида чириб кетишига олиб келади.

Помидор кальцийни илдиз орқали сувдан олади ва уни барглар ҳамда мевага етказади. Кальций танқислигининг олдини олишнинг табиий ва кимёвий усуллари мавжуд.

Муаммони ҳал қилиш учун кальций нитратни 10 л. сувга 15-20 г., томчилатиш тизими орқали 1 тонна сувга 1,5-2 кг. ва бошқа кальцийли ўғитлар билан буни меъёрга келтириш мумкин. Барги орқали эса, спорагин биофунгициди билан ишлов берилади. Сарф меъёри 10 л. хлорланмаган сувга 150-180 мл.

Қаҳрамон НИЗОМОВ,

вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг чегара маскани давлат инспектори.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь