Қисқа сатрларда

Туман ҳокимининг ер ажратиш қароридаги хатоликларни тўғрилаш мумкинми?

Помидор кўчати парвариши

Сабзавотчиликда алмашлаб экиш

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

Ёшлар учун янги тарихий босқич: "Навбаҳор" ПФК академияси очилди

14 June, 2025, 04:21

Қишлоқ хўжалиги

Сабзавотчиликда алмашлаб экиш

  • 26.Мая.2025
  • 25

Сабзавотларни бир жойга бир неча йил мобайнида экиб, мунтазам юқори ҳосил олиш қўшимча сарф-харажатлар талаб қилади. Лекин бу харажатлар ҳар доим ҳам ўзини оқлайвермайди. Сабзавотларни алмашлаб экиш технологияси эса юқори ҳосилдорликни сақлаб қолишга ёрдам беради.

Экинлар умумий майдон тузилиши таркибида сабзавот экинлари салмоғи оз бўлиши туфайли улар дала-ем-хашак ва сабзавот-ем-хашак экинлари алмашлаб экиш тизимига киритилмоқда. Сабзавотларни етиштирадиган хўжаликларда ихтисослашган сабзавот алмашлаб экиш усули қўлланилмоқда.

Ўзбекистонда эртаки сабзавот экинлари йиғиб-териб олинганидан сўнг такрорий экинлар экишнинг қуйидаги тартиби қўлланилади:

Эртаки карам - кечки картошка ёки кечки сабзи.

Эртаки сабзи - кечки карам, картошка, турп, шолғом.

Бодринг ёки уруғлик учун экилган икки йиллик илдизмевалилар ва карам - кечки турп, шолғом ва кузги пиёз.

Эртаки картошка - кечки карам, сабзи, шолғом, бодринг ва турп.

Кўк нўхат - кечки картошка, карам, бодринг; барча кўкат сабзавотлар (салат, исмалоқ, укроп ва бошқалар) - кечки картошка, сабзавотлар ва полиз экинлари.

Эртаки сабзавотлар ва картошкадан сўнг июнь ойида такрорий экин сифатида эртапишар помидор кўчатлари ўтқазилади. Шунингдек, меваси қишга сақланадиган кечки тарвуз ва қовун навларини ҳам экиш мумкин.

Полиз экинлари ва бодринг кўп йиллик ўтлардан, сабзавот экинларидан, карам, илдизмевалилар, пиёз ва дон экинларидан кейин етиштирилганда мўл-кўл ҳосил беради.

Муроджон ДАДАБОЕВ,

«Наманган халқаро аэропорти» УКЧМ инспектори.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь