Қисқа сатрларда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

23 November, 2024, 03:03

Қишлоқ хўжалиги

«Сариқ олтин» – лимоннинг биз билмаган фойдалари

  • 12.Апреля.2023
  • 1064

Аксарият  цитрус мевалари таркибига кирадиган, олтиндай товланадиган лимоннинг С ва бошқа витаминларга бойлигини-ю унинг қон босимини тушириш хусусиятини билади, холос. Яна баъзилар «совуғимни оширворади» деб ундан ўзларини узоқ тутадилар. 

Афсуски, бу – ҳаммаси эмас. Бекорга японлар уни «сариқ олтин» демайдиларки,  бунинг заминида олтиндан ҳам қиммат фойдалар ётибди. Бир пайтлар анқонинг уруғидай камёб бўлган  бу мева эндиликда аҳолининг иссиқхоналарида етиштирилиб, қишин-ёзин дўконлар пештахталаридан узилмаяпти. Эътиборингизга, эҳтимол, сиз биладиган ёки унутган  нарсаларни  эслатмоқчимизки, ажаб эмас,  лимон дастурхонингиздан, кундалик таомномадан  доимий жой олса.

Лимоннинг нордон ва ўткир таъми инсонга хуш ёқади, вирусларни ўлдиради, шамоллашни даволайди. Иммунитетни ошириб, турли касалликлар олдини олади. Айниқса, унинг ёқимли ҳиди кайфиятни кўтариб, танани тетиклаштиради. Тушкунлик ҳиссини бартараф этади. Ривожланган айрим субтропик давлатларда, қимматбаҳо ресторанларнинг олдига  лимон кўчатларини экиб қўйишар эканки, бундан мижозлар ўзларини руҳан хотиржам тутишларига ва  бу билан  иштаҳалари очилишига шароит яратилган.

Мазкур мевадан фармацевтика ва косметологияда ғоятда унумли фойдаланилади. Кир ювиш кукунлари, совунлар ишлаб чиқаришда иштирок этади. Доривор воситаларнинг самарадорлиги ва сифатини ошириш, хушбўйлигини таъминлашда, косметологияда эса терини оқартириш, доғларни кетказиш ва ёшартириш мақсадида кенг қўлланилади.  Агар сизни астма, шамоллаш ва аллергия безовта қилса оддийгина лимон ҳиди сизнинг томоғингиз ва юқори нафас йўлларингизни тозалаши мумкин. Шунингдек, бу мева табиий қон тозаловчи хусусиятга эгалиги билан қадрлидир.

Лимон ва унинг пўстлоғи уй бекалари учун ширинликлар тайёрлашда  асқотади.  

Тиббиётда тобора  бу нордон меванинг ижобий хислатлари намоён бўлмоқда. Мутахассислар олиб борган тадқиқотлар хулосасига кўра, лимонни кўп истеъмол қилиш организмдаги саратон ҳужайралари ривожланишининг олдини олар,  ўсма касалликларини даволашда яхши натижа берар экан.

Бироқ «шакарнинг  ози ширин» дейдилар. Лимонни ҳам меъёрида истеъмол қилиш лозим. Унинг фойдаси билан бирга айрим зарарларини ҳам унутмаслик керак. Бу цитрус мева – кучли аллергендир. Терида  дерматитни келтириб чиқаради,  кўп миқдордаги кислоталари боис тиш эмалига зиён етказади. Шакар миқдори юқорилиги сабаб қандли диабет ва ошқозон яраси билан оғриганларга тавсия этилмайди. Ошқозон ости безига ҳам акс таъсир этади.

Рислиқхон МАЖНУНОВА тайёрлади.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь