Қисқа сатрларда

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

Мен ҳали кўп чемпион бўламан! – мингбулоқлик Нурхон Қурбонова шундай қатъий фикрда

21 November, 2024, 12:23

Қишлоқ хўжалиги

Сифатли ҳосил олиш учун нима қилиш керак?

  • 15.Июля.2022
  • 749

Об-ҳаво ўзига хос ўзгарувчан келаётган  бу йилги шароитда агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда сифатли бажарилгани, ер ва сув, моддий ресурслардан самарали фойдаланилгани натижасида ғўза ниҳолларининг ривожланиши ўтган йилларга нисбатан 10-15 кун эрта бўлиши таъминланди. 

Ғўзани суғоришда сувдан тежаб-тергаб фойдаланиш, қатор ораларига кўпроқ ишлов бериш, ўсишни созловчи моддалар ва биостимуляторларни қўллаш ҳамда чилпиш ишларига  жиддийроқ эътибор бериш мақсадга мувофиқдир. Қатор ораси 60 см. бўлганда культиваторда ишчи органларнинг тўлиқ таъмирланган бўлиши, чигит эрта экилган майдонларда культивацияни озиқлантириш билан бирга ўтказиш, ривожи кечки майдонларда ниҳолларни шикастлантирмаган ҳолда ишлов бериш лозим.
Июль ойида ғўзанинг гуллаш-ҳосил тугиш даврида ривожланишини ҳисобга олиб, стимуляторлар билан 1-2 марта ишлов бериш мумкин. Бу даврда суғориш давомийлиги механик таркиби енгил тупроқларда 14-16 соат, ўрта ва оғир механик таркибли тупроқларда 16-18 соат, ғўза оммавий гулга кириб, ҳосил тугиш даврида  тупроқ турларига мос равишда 16-18 ва 18-20 соатдан ошмаслиги керак. Ғўза сув талаб қилган даврда гули тепага чиқиб, қаттиқ чанқашига асло йўл қўйиб бўлмайди.

Бу йилги сув танқислиги шароитида далани бегона ўтлардан тозаламасдан  суғориш мутлақо мумкин эмас. 

Сувдан унумли фойдаланиш учун  суғориш кечаю-кундуз амалга оширилиши яхши натижа беради. Сув 10-12 фоизга тежалади ҳамда ўсимлик ўсиб, ривожланиб, ҳосил тўплайди.

Даланинг сув кирадиган жойига махсус ҳандақлар қазилиб, суғоришдан 5-7 кун олдин 1:1 миқдорда  сув билан гўнг аралаштирилиб, жижа  тайёрланади. Сувнинг ранги тўқ жигарранг тусга киргунча жижа аралаштирилиб турилади ва сув эгатлар охирига етганда,   оқим тезлиги камайтирилади.

Суғоришни оралатиб (бир эгат ташлаб) ўтказиш сувни 15-20 фоизгача тежаш имконини беради. Ғўзанинг ривожланишига қараб тупроққа ишлов бериш чуқурлиги турлича бўлади. Биринчи культивацияда ишчи органлар (ККО ва наральник) 6-8 ва 8-10 см., кейинги культивацияларда  ишчи органлар чуқурлаштирилиб борилади, ғозпанжа эса 12-14 ва 14-16 см. чуқурликка тушадиган қилиб ўрнатилади.

Культивация кечиктирилса, ғўза қатор ораси ёрилиб, илдизлари шикастланиб, кўплаб кесаклар ҳосил бўлиб, шона ва гуллари тўкилиб кетади.

Ҳосилни зараркунандалардан ҳимоялаш

Кўсак қурти капалаклари тухумларини сувдан чиққан, сернам, ғовлаб ўсган далаларга қўйишни хуш кўради. Об-ҳаво шароитларга қараб 3-6 кун ичида тухумлардан қуртлар чиқади. Танасининг туси ўсимлик органлари билан озиқланишига қараб қўнғир-қора ёки яшил рангга ўзгаради. Озиқланган охирги ёшдаги қуртлар тупроқда  5-12 см. чуқурликда ин ҳосил қилиб, ғумбакка айланади. Айрим ҳолларда қуртлар тупроқдан ташқарида кўсак, маккажўхори сўтаси ёки помидор меваси ичида ғумбакка айланади. 8-12 кундан сўнг ундан капалак учиб чиқади ва 600 тадан 3000 тагача тухум қўяди. 

Қарши курашиш чоралари: ерни кузда чуқур шудгорлаш, ғўза қатор ораларига сифатли ишлов бериш, эрта баҳорда бегона ўтларга қарши курашиш, чилпишда (чеканка) ўсимликнинг ўсиш нуқтасини дала четига чиқариб кўмиб ташлаш, ғўзанинг ғовлашига йўл қўймаслик.

Биологик усул: икки гектарга 1 тадан феремон тутқич ўрнатиб, унинг ёрдамида капалаклар учиш муддатини аниқлаб, 1 кечада ҳар бир тутқичга ўртача 2-3 та капалак туша бошласа, 3 кундан сўнг ҳар гектарга 1 грамм ҳисобидан 100 та нуқтага 5 кун оралатиб 3 марта тухумхўр трихограмма чиқариш:  ўрта ва катта ёшдаги қуртларга қарши 1:20, 1:10, 1:5 нисбатда 5 кун оралатиб 3 марта бракон чиқариш.

Кимёвий усул: ҳар 100 туп ўсимликда 8-10 та ёш қурт ва тухум топилса аваунт, 15% ли сус.к – 0.4-0.45 л/га; дельтафос, 36% эм.к -1.0л/га; люметрин, 12% эм.к -1.5 л/га ҳисобида пуркаш. Ишчи суюқлиги сарфи гектарига 300 литр.

Ғўза зараркунандалари ичида энг хавфлиларидан бири бу ўргимчакканадир. 

Ўргимчаккана – ҳаммахўр заракунанда бўлиб, 248 турдаги ўсимлик билан озиқланади. Айниқса, ғўза, соя, ерёнғоқ, мош, кунжут, полиз экинлари, айрим вақтларда маккажўхори, шунингдек, тут, ток, мевали ва манзарали дарахтларни зарарлайди.
Қарши курашиш чоралари: ғўза қатор ораларига биринчи комплекс ишлов берилгандан сўнг гектарига 40-50 кг.дан олтингугуртни сув билан чангитиш  лозим. Июнь-июль ойларида айрим майдонларда ўргимчаккана карта ўрталаригача кириб бориши кузатилса ҳар гектарига Акараголд (0,3-0,5 кг.), Энтомайт (1,2-1,5 литр), Энтомектин (0,45 литр), Спиромектин (0,25 литр) ва бошқа препаратлар билан кимёвий ишловлар ўтказиш тавсия этилади.

Абдуфаттоҳ ЗУННУРОВ,
вилоят агрохизматлар  маркази директори.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь