ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34730
23 November, 2024, 06:03
Сохта қалқондорлар данакли мева дарахтларининг кўпчилиги, айниқса, олхўри, тоғолча, гилос, шафтоли дарахтларини кучли шикастлайди.
Май ва июнь ойларида дарахтларни шира босиб кетади. Ўзбекистонда, асосан, уч хил қалқондорлар учрайди: акация сохта қалқондори, думалоқ, турон сохта қалқондори ва белбоғли сохта қалқондор. Урғочи сохта қалқондор ва уларнинг личинкалари новда, шох ва барг ширасини сўриб озиқланади. Натижада новдалар ва шохлар қуриб қолади. Сохта қалқондорлар танасида ҳақиқий қалқон бўлмайди ва мана шу хусусиятларига кўра, улар бошқа қалқондорлардан фарқ қилади.
Сохта қалқондор 1-2 авлод беради. Иккинчи ёшдаги личинкалар дарахт танасида ва шохларида қишлайди. Баҳорда, март ойида личинкалари ингичка шохларга маҳкам ёпишиб олади ва ривожланиш даврининг охирига қадар шу ерда қолади. Урғочи қалқондор жуда серпушт бўлиб, ҳар бири 1200-2000 та тухум қўяди.
Қалқондорлар учун тавсия қилинган, эрта баҳорда ўтказиладиган барча кураш тадбирлари ўтказилади. Бу жараёнда зарарланган дарахтларни озиқлантириш ва суғориш ишларига кўпроқ эътибор берилади. Дарахтлар гулдан чиққандан кейин дарҳол фосфорорганик ёки перитроид дорилар билан ишлов бериш яхши натижа беради.
Элёрбек УСМОНОВ,
Наманган вилоят Ўсимликлар карантини Давлат инспекцияси инспектори
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти