Қисқа сатрларда

Анъанавий «Гуллар фестивали» ўтказилиш санаси маълум қилинди

Яшил ҳудудлар ташкил этиш лойиҳалари муҳокама қилинди

Пиллачилик: Норинда ҳосил учун илк қадам ташланди

Вилоят раҳбари "Янги Ўзбекистон" боғи қурилиши билан танишди

Наманган халқаро аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

29 March, 2024, 01:30

Қишлоқ хўжалиги

Столбур, Стрик ва Мозаика: экинлардаги ушбу вирусли касалликларга қарши қандай курашиш лозим?

  • 28.Июня.2022
  • 637

Вирусли касалликларга Столбур, Стрик, Мозаика касалликлари киради.

Столбур билан касалланган ўсимликлар учларидаги барглари майдалашади, гул косачалари супоқлашиб, мевалари ноксимон бўлиб қолади. Бу касаллик кўпроқ очиқ ва ёпиқ майдонлардаги помидорда учрайди.

Мозаика билан касалланган помидор, бодринг, қовун ва қовоқларнинг барглари қалинлашиб, тарновсимон ва тез синадиган бўлиб қолади.

Стрик касаллиги кўпроқ помидорда учрайди. Бу касалликка чалинган помидорнинг пояси қотиб қурийди, мевалари эса қотиб ёрилади ва истеъмол учун яроқсиз бўлиб қолади.

Вирус касалликларининг олдини олиш учун помидор уруғлари икки кун 50-52 даража, учинчи куни бир кун (24 соат) 80 даража иссиқликда қиздирилади ва 0,03 фоизли метилцинк ёки марганцовкада 8 соат ивитилиб, сўнг экилади. Бундай усулда қарши курашилганда уруғда сақланиб қолган вирус касалликлари йўқ бўлади.

Ўсув даврида эса вирус касалликлари билан касалланган ўсимликлар ҳар-хил микроэлементлар билан яъни марганец, рух, цинк, бор, молибден, йод кабилар билан дориланади.

Бактерияли касалликлар билан касалланган экинларда Топсин-М препаратини гектарига 0,7-1,0 кг ҳисобида сарфлаш мумкин.

Юқорида келтирилган препаратлар очиқ майдонларда гектарига 600 л, ёпиқ майдонларда 1 тонна сувга аралаштириб сепилади. Пуркаш ишлари қўл ёки тракторга тиркалган аппаратлар орқали ўтказилади. Пирэтроид ва кимёвий дорилар билан ишлаганда, албатта мутахассис назорати ўрнатилиши зарур.

Я. Турсунбоев,

Э. Усмонов,

Наманган вилояти ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Наманган ТИФ инспекторлари

Энг кўп ўқилганлар

Календарь